Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эътикоф ҳақида

13:21 / 16.03.2016 | Zafarov Murodjon | 2883

Ассалому алайкум! Аёллар ҳам эътикоф ўтирадими? Тартиби қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эътикоф суннати муаккададир. У рўзадорнинг эътикоф нияти ила жамоат масжидида қолишидир. Унинг ози бир кундир. Ким эътикофни бузса, қазосини бажаради. Эътикоф ўтирган одам масжиддан инсон ҳожатларидан бошқа нарса учун чиқмайди. Жумага заволдан кейин боради. Кимнинг манзили узоқ бўлса, суннатларни ўқиб, жумага бемалол эришадиган вақтни чамалаб боради. Жомеъ масжидда мазкур муддатдан кўпроқ туриб қолса ҳам эътикофи бузилмайди. Агар узрсиз маълум вақтга чиқса, эътикофи бузилади. У эътикоф ўтирган масжидида еб-ичиши, ухлаши, савдо молини масжидга келтирмасдан олди-сотди қилиши мумкин. Бошқа киши бу ишларни масжидда қилиши мумкин эмас. У жим ўтирмайди. Фақатгина хайрли нарсаларни гапиради. Кечаси ёки унутиб бўлса ҳам жинсий алоқа қилиш эътикофни бузади. Шунингдек, фарждан бошқа ерга жинсий алоқа қилиш, ўпиш, ушлаш сабабли маний нозил қилса ҳам эътикоф бузилади. Аммо нозил қилмаса, мазкур ишлар ўзи ҳаром бўлса ҳам, эътикоф бузилмайди. Аёл киши уйида эътикоф ўтиради. Агар бир неча кун эътикоф ўтиришни назр қилган бўлса, ўша кунларнинг кечаларини ҳам ўтириш лозим бўлади. Бунда шарт қилмаган бўлса ҳам, кетма-кет ўтирилади. Икки кунни назр қилган бўлса, икки кундуз ва икки кеча ўтиради. Аёл киши уйида эътикоф ўтиради. Яъни уйидаги намоз ўқийдиган жойида. Чунки аёл киши учун энг қулай жой ўшадир.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat