Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабристонга бориш

20:17 / 18.03.2016 | Sardorbek | 2939

Ассалому алайкум! Эрининг вафотидан сўнг қабристонга қабрни зиёрат қилиш мақсадида  аёлини бориши жоизми? У аёлнинг ёши 70 дан ошган бўлса? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! — Қабрларни зиёрат қилиш.
Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби бўйича, руҳ, яъни баёнга, нутқ қилишга ва хитобни фаҳмлашга қодир бўлган жон, жасаднинг йўқ бўлиши билан йўқ бўлиб кетмайди. У мавжуд ҳолда бўлади. Ўлганларнинг руҳлари тўпланади. Азоб ва савоб ҳам руҳга, ҳам баданга бўлади. Руҳ бадандан ажраганидан кейин неъматланиши ёки азобланиши давом этади.
Маййитлар ўзларининг тирик яқинларининг ҳолини билиб туради. Уларнинг яхши ишларидан хурсанд, ёмон ишларидан хафа бўладилар.
Маййитлар ўзини зиёрат қилганларни билади ва у маъруф иш қилса, фойда, мункар иш қилса, озор олади.
Ҳанафий мазҳаби бўйича, қабрларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга мандубдир. Бошқа мазҳаблар, аёлларнинг қабрларни зиёрат қилиши жоиз эмас, деганлар.
Қабр зиёрати жума, шанба, душанба ва пайшанба кунлари бўлгани яхши. Зиёрат ва дуо тик турган ҳолда бўлади.
Зиёратчи «Йаасийн» сурасини қироат қилиши мандубдир.

عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ : اقْرَءُوهَا عَلَى مَوْتَاكُمْ يَعْنِي يس. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ 

Маъқал ибн Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўликларингизга «Йаасийн»ни қироат қилинг», –дедилар».
Аҳмад, Ибн Можа, Абу Довуд ва  Ҳоким ривоят қилишган.
Шунингдек, «Фотиҳа» сураси, «Бақара» сурасининг аввалидан «муфлиҳун»гача, «Курсий» оятини, «Аманаррасулу»ни, «Таборак» сурасини, «Такаасур» сурасини, «Қул аъуузу бироббил фалақи» ҳамда «Қул аъуузу бироббиннаси»ни уч мартадан ва «Ихлос» сурасини уч, етти ёки ўн бир марта ўқиса ҳам, яхши бўлади. Қироатнинг савобини ўтганларга бағишлаб дуо қилинади.
Аёлларнинг зиёратига уларга хос йиғи-сиғи, ношаръий ишлар бўлмаслиги шарт қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat