Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжиддаги ҳолат

00:00 / 24.03.2016 | Abdulloh ibn Islam | 718

Ассалому алайкум! Дўстим масжидда рўй берган ҳолатни айтиб қолди. Имом, зам сурага тиловати сажда ояти бор бўлган сурани тиловат қилибди. Сажда оятини ўқиб бўлиши билан имом рукуъга кетибди. Дўстимнинг ёнида турган учта намозхон эса «имом сажда қиляпти» деб ўйлаб саждага кетибдилар. Улар, имом рукуъдан қайтгандагина хато қилганларини билиб қолишган, лекин жамоатдан ажраб қолмаслик учун имом сажда қилганда улар ҳам яна сажда қилиб намозни давом эттирганлар. Менинг саволим, ўша янглишган намозхонларнинг намози нима бўлади? Қилган саждалари рукуъ ўрнига ўтадими ёки ўқиган намозлари кароҳиятли бўлдими? Раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Агар рукуъни ҳам қайта қилган бўлсалар, уларнинг намози дуруст бўлади. Қилмаган бўлсалар, фарзни тарк қилганлари учун намозни қайта ўқишлари вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat