Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо қилиш ҳақида

07:47 / 28.02.2016 | prostoy | 2714

Ассалом алайкум! Олдин юборган саволимга жавоб олмасдан яна бир савол юбормоқчиман, узр. Дуо қилганимизда арабчасига ўқиймиз, шу дуони ўз тилида айтса ҳам ўтадими, ёки арабчада айтиш керакми? Мисол учун калимани, Ислом динини қабул қилмоқчи бўлган одам, ўз тилида айтса, ёки сураларни таржимасини айтса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Араб тили мукаммал тил ҳисобланиб, Аллоҳ таоло Қуръонига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларига шу тилни танлаганлар. Шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Менга “Жавомиъул калим”(кўп маъноларни қисқа лафзлар орқали баён қилиш) ато қилинди” деганлар. Бошқа тиллар тўғрима-тўғри таржима қилишга ожизлик қилиб, уларда шарҳ ва изоҳга муҳтож бўлади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуоларни ўқиш афзал. Агар уларнинг таржимасини билса, ҳар ким ўз тилида дуо қилиши жоиз. Ислом динини қабул қилмоқчи бўлган одам, шаҳодат калимасини ўз тилида айтиши ҳам жоиз. Баъзи ўринларда хусусан араб тилини яхши тушунмайдиган кишиларга ўз тилларида дуо қилганлари ҳам афзал. Чунки нима дуо қилаётганини тушуниб, қалбдан ҳис қилиб дуо қилади. Намоздаги қироатни ўз тилида қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat