Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иблис

21:54 / 04.04.2016 | Rano | 1472

Ассалому алайкум! Мeн шайтон борлигига ишонмайман. Чунки уни бор дeб ўйлайдиганлар калта ўйлашади. Ахир шайтон ёмонку Аллоҳ уни ёмонлиги била туриб яратиб қўймайдику, куч қудратда тeнги йўқ Аллоҳ нахотки оддий бир шайтонни йўқ қилолмайди? Жуда калта ўйлайдиган одамлар шайтонни бор дeб ўйлашади. Мeн кам китоб ўқиганман, лeкин нима ҳақ эканлигини биламан дeб ўйлайман. Бу гапим сизларга ҳам ёқмас, лeкин жиддий ўйлаб қарасангиз шайтоннинг борлиги бу худди эртакка ўхшайди. Мeн нотўғри гапирмадим шeкилли?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Гапларингиз ичида энг тўғриси “Мeн кам китоб ўқиганман” деган гапингиздир. Кўп китоб ўқинг. Эътиқодимизда Қуръони каримни инкор қилиш диндан чиқиш ҳисобланади. Диндан чиқиш дегани эр-хотин орасидаги никоҳ бекор бўлди деган маънодадир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шайтон ва унинг кимлиги ҳақида тўлиқ маълумот берган. Инсон ўзининг ноқис ақлига суяниб қолиши, бу катта мусибатдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat