Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳақни кечиш

22:27 / 12.04.2016 | prostoy | 1139

Ассалому алайкум! Одамлар бир бирларига моддий ёрдам бериб туришади, Ўзбекчиликда ҳам, қўшниларга яхши муомалада бўлиш, қариндошлар билан борди-келди қилишлари кўп. Шунақа муносабатлар ўртасида келишмовчиликлар ҳам бўлиб туради. Кўп гувоҳи бўлганман кимдир бир инсонга қанчадир муддатга пул берганда, у инсон ёки рости билан қайтара олмайди, ёки қайтаргиси келмайди. Шунда пул берган одам жаҳл билан «сенга садақа шу пул» деб юборади. Агар шу гапни айтса, рости билан садақа бўлиб кетадими? Мабодо шу гапни айтгандан кейин, яна пулни қайтаришини сўраши жоизми? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатда қарздан кечиш бор. Кечганидан кейин қайтиб сўраши жоиз эмас. Агар “шу пул сенга садақа” деганида, ҳақиқатда садақа бўлишини ирода қилган бўлса, қайта сўраши ҳам жоиз эмас. Мабодо бу гапи билан қарздорнинг ҳамиятини қўзғаш ва “менга садақанг керак эмас” деб тезроқ қарзини тўлаши учун айтган бўлса, сўраши жоиз. Ҳақдор жаҳл билан “сенга садақа” деган суратда ҳам қарздор уни олиб қолиши ҳалол бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнглидан чиқариб бермаган молини олиш ҳалол бўлмайди” деганлар. حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ مُحَمَّدٍ قَالَ: حَدَّثَنَا عُثْمَانُ بْنُ عُمَرَ قَالَ: أَخْبَرَنَا يُونُسُ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ، عَنْ كَعْبٍ: أَنَّهُ تَقَاضَى ابْنَ أَبِي حَدْرَدٍ دَيْنًا كَانَ لَهُ عَلَيْهِ فِي الْمَسْجِدِ، فَارْتَفَعَتْ أَصْوَاتُهُمَا حَتَّى سَمِعَهَا رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم وَهْوَ فِي بَيْتِهِ، فَخَرَجَ إِلَيْهِمَا حَتَّى كَشَفَ سِجْفَ حُجْرَتِهِ فَنَادَى: «يَا كَعْبُ». قَالَ: لَبَّيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «ضَعْ مِنْ دَيْنِكَ هَذَا». وَأَوْمَأَ إِلَيْهِ أَيِ الشَّطْرَ، قَالَ: لَقَدْ فَعَلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «قُمْ فَاقْضِهِ». أطرافه: 471، 2418، 2424، 2706، 2710 - تحفة: 11130 - 124/1 Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У масжидда Ибн Абу Ҳадраддан қарзини тўлашини талаб қилди. Кейин икковининг овози кўтарилиб кетиб, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни уйларида туриб эшитдилар. Шунда у зот ҳужраларининг дарпардасини (икки томонга) очиб, уларнинг олдига чиқдилар-да: «Эй Каъб!» деб чақирдилар. «Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У зот: «Қарзингдан бунчасини кеч», деб, ярмига ишора қилдилар. «Бўлди, кечдим, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У зот (Ибн Абу Ҳадрадга қараб:) «Тур, уни (қолганини) тўла», дедилар».(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat