Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхўрлик эмасми?

14:49 / 13.04.2016 | Sardor | 3123

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир дўстимнинг муҳим саволи. Бундан 2 йил аввавл дўстим ўз тоғасидан қиймати 1700$ли “09 лада” русумли машинани арендага олганди. Ўша пайтда икки йил ичида умумий 3000$ қилиб қайтариш келишуви бўлган. Ўша вақтларда бир доллар 2.900 сўм бўлган, у дўстим 1000$ни эски нархдан яъни 2900 сўмдан, 700$ни ҳозирги нарх 6500 сўм билан тўлаган. Шунда дўстим ҳаммаси бўлиб 1700$ берган ва тоғаси яна 1300$ берасан деб туриб олган. Лекин ўша машина ҳозирда 800$га баҳоланмоқда. Тоғаси фойдасини чиқариб бўлиб, энди яна 1300$ сўрамоқда. Тоғасига “сиз судхўрлик қилмоқдасиз” дейилса, у “йўқ бу менинг ҳақим” демоқда. Илтимос, шу масалада ёрдам беринглар. Дўстим нима қилсин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аслида келишув бўйича тоғанинг 1.300$ни олишга ҳақи бор. Сотиб олувчи ҳолатни тўғри тушунтириб, илтимос қилишигина мумкин. Чунки машинанинг нарх ошиб кетганида, 1.300$ни иккиланмай берган бўлар эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat