Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай йўл тутсам бўлади?

19:14 / 12.08.2016 | Abdurahmon | 1234

Ассаламу алайкум! Азиз устозлар, ҳаммамизга маълумки динимиз поклик дини ҳисобланади. Бу борада аёлларга бир қатор буйруқ ва қайтариқлар мавжуд. Шуни эътиборга олиб, бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Мeн аввал динни яхши билмасдим, лeкин Аллоҳ инояти билан динни маълум қисмини ўргандим. Шу сабабдан онамга ҳам бу Жаннат нeъматларини илинмоқчи бўлиб гапирсам, кўпинча уришиб бeрадилар. Ҳатто норози бўладилар. Мeн онамга диндан гапирсам жоизми? Қандай насиҳатни лозим тутай?  Илтимос онамни дуоларингизда унутманг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Халқимиз 70 йил диндан узоқлашгандан кейин содда қилиб айтадиган бўлсак, мактабда ўқимаган одамга айланиб қолишди. Гарчи ақл ва тушунчалари энди биринчи синфга кирган болачалик бўлмасада, тан олиш керак саводи йўқ. 1-синф ўқувчиси 2-3 йил ўқиганида бемалол қўлига тушган китобилани ўқий оладиган бўлади. Шунда уни “ўқиш саводи чиққан” дейилади. Лекин шунда ҳам илмли инсон деб айтилмайди. 70 йилда бизнинг халқимиз баъзи бир одобга тегишли масалаларни ҳисобга олмаганда диний саводи чиқмаган инсонлар даражасига етиб келишди. Мустақилликдан кейин бу борада ҳам тараққиёт ва ўсиш пайдо бўлди. Шундай бўлсада диний соҳада ўқиш саводи чиққан инсонлар кўпчиликни ташкил қилмайди. Бироз тушунча ҳосил бўлган бўлса, уларга 1-синф ўқувчисига қилинадиган муомала қилиш керак бўлади. Аввало яхши амалларга тарғиб қилувчи ҳадислардан бошлаш керак. Ҳозирча уларнинг ақли кўтармайдиган нарсаларни гапириб динимиз ҳақида ёмон таасурот қолдириб қўймаслик керак. Насиҳат қилишнинг энг фойдали йўли, киши оз бўлсада билганига амал қилишда бардавом  бўлишидир. Алҳамдулиллаҳ бизнинг оналаримиз диннинг бир жузи бўлган эрга итоат қилиш, фарзандларга эътиборли бўлишда намунали даражадалар. Шунга намоз ва рўзани ҳам қўшиб қўйсалар ҳадисдаги “жаннатнинг саккиз эшигининг хоҳлаганидан кираверсин” дейилган мақомга эришадилар. Аллоҳ таоло барчаларимизни динида собитқадам қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat