Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Силаи раҳм

06:37 / 19.04.2016 | ibragim.74 | 1085

Ассалому алайкум! Устозлар илмингизга ва умрингизга Аллох таоло хайру-баракотлар берсин. Саволим шундаки: Мусулмон дўстларимиздан бирининг бир қариндоши фолбинлик (водийда уларни БАХШИ деб қўйишади) билан шуғулланади. Фолбинлик ва сеҳр ишлари албатта динимизга зид. Дўстимиз ўша фолбинлик қилаётган қариндоши билан  ришталарини узиши керакми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариат қариндош-уруғчиликнинг ўртасини узмасликни қаттиқ таъкидлайди. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ( لَا يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ أَنْ يَهْجُرَ أَخَاهُ فَوْقَ ثَلَاثٍ ، فَمَنْ هَجَرَ فَوْقَ ثَلَاثٍ فَمَاتَ دَخَلَ النَّارَ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишига ўз биродарини уч кундан ортиқ ҳажр қилиши(аразлашиш ва алоқани узиш) ҳалол бўлмайди. Ким уч кундан ортиқ ҳажр қилиб вафот топса дўзахга киради” дедилар". (Абу Довуд ривояти). Лекин уламоларимиз: Эътиқодида бидъатчи бўлган, ошкора гуноҳ қилиб, унга одамларни чақирадиган, қариндош-уруғчиликни боғлагани туфайли уларни сафидан эканлиги тухматида қоладиган бўлса уч кундан ортиқ бўлса ҳам ҳажр қилиш жоиз – деганлар. Қариндошчиликни узишдан ҳам бирор шаръий мақсадни кўзланган бўлиши шарт. Масалан борди-келди қилмаса фисқ-фужурни ташлайдиган, уялишга мажбур бўладиган бўлиши керак. Агар борди-келдини узиш манфаат берса, узиш керак. Акс ҳолда унга янада яқинроқ бўлиб, кўпроқ тушинтиришга, тушинишни хоҳламаса, унинг гуноҳини ва фирибгарлигини ошкор қилиш билан қўрқитиш керак. Булар ҳам фойда бермаса, унга яқинлашишдан ўзига, эътиқоди ва хулқига ёки дунёсига зарар етиш эҳтимоли бўлса, борди-келдини узиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat