Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ғусл таҳорат ўрнига ўтадими?

00:00 / 19.02.2007 | eski savollar | 2272
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.Ҳазрар сизга қуйдаги саволим бор эди: "Ибодати исломия" китобида г'усл таҳорат о'рнига о'тадими деган саволга "ҳа" деб жавоб ёзилган экан,шу то'г'рими?Г'услнинг тартиби ҳақида ҳам ма'лумот берсангиз,бу китобда тартиб бошқа китобдагиларга қараганда бошқача берилган.Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ғусл таҳоратнинг ўрнига ўтиши тўғри.ҒУСЛ«Ғусл» сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади. Шариатда эса Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга ғусл деб айтилади.Ғуслнинг шариатимизда вожиб қилинишининг ҳикматлари кўп. Аввало, у ибодат, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун зарур нарса. Иккинчидан, поклик, озодалик ва соғлик учун ўта муҳим омил. Қолаверса, ғуслни вожиб қилувчи нарсалар туфайли инсон вужудида пайдо бўладиган баъзи нопокликларни кетказиш, маний кетиши ила жисм йўқотган нарсаларни қайта тиклашдир. Жинсий яқинлик ва эҳтиломдан кейин ғусл қилган одамда қон юриш яхшиланади ва тетиклик тикланади.Шунингдек, ният билан қилинган ғусл туфайли гуноҳлар ҳам ювилади.Бас, ғуслнинг фарзи оғзини, бурнини ва бутун баданини ювмоқдир.Бу жумладан ғуслнинг фарзи учта эканини англаб олинади:1. Оғизни чайқаш.Албатта, оғизни яхшилаб чайқаш ғуслнинг фарзларидан бири эканлиги ҳаммага маълум. Бусиз ғусл бўлиши мумкин эмас.2. Бурунни чайқаш. Бурунни яхшилаб, муболаға ила чайиш ҳам ғуслнинг фарзи ҳисобланади.3. Банданинг барча ерини ювиш. Бутун жасаднинг бирор туки остини ҳам қўймай, сув етказиб ювиш ҳам ғуслнинг фарзидир.Ғуслнинг фарзлиги «Моида» сурасидаги:«Агар жунуб бўлсаларингиз покланинглар», оятидан олигандир. Бунда ювиш имкони бор барча жойни поклаш маъноси бордир.Аллоҳ таоло яна «Нисо» сурасида: «Ва жунуб ҳолингизда, то ғусл қилмагунингизча (масжидда турманг) магар йўлдан ўтсангиз», деган (43-оят).Ушбу икки оятда оғиз бурун ва баданнинг барчасини ювиш маъноси бор.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ҳар бир тук толаси остида жунублик бор. Бас, сочни ювинг ва жилдингизни покланг», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.Ушбу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида:«Ким жунубликдан бир тук ўрнини ювмай қолдирса, дўзахда ундоқ қилинади, бундоқ қилинади», дедилар». Али: «Шунинг учун, бошимни душман тутдим», деб уч марта айтди. У сочини қирдириб юрар эди», дейилган.ҒУСЛНИНГ СУННАТЛАРИБас, унинг суннатлари икки қўлини ва фаржини ювмоғи ҳамда нажосатни кетказмоғи. Сўнг таҳорат қилади. Аммо икки оёғини ювмайди. Кейин баданига уч марта сув қуяди. Сўнгра оёғини сув тўпланган жойдан бошқа ерда ювади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар. Кейин эса намозга қиладиган таҳоратларини бажарар эдилар. Сўнгра сувни олиб, панжаларини сочлари остига киритар эдилар. Токи, сув яхши етганига ишонганларидан кейин бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган жасадларига сув қуяр ва охири оёқларини ювар эдилар». Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ғусл қилгани сув қўйдим. Бас, у зот икки қўлларини икки ёки уч марта ювдилар. Кейин чап қўлларига сув қуйиб туриб, жинсий аъзоларини ювдилар. Сўнгра қўлларини ерга суртдилар. Кейин оғизларини чайқадилар, бурунларига сув олдилар, юзлари ва икки билакларини ювдилар. Сўнгра жасадларига сув қўйдилар. Кейин бошқа жойга ўтиб икки оёқларини ювдилар». Бошқа бир ривоятда: «Сўнгра бошларини уч марта ювдилар», дейилган. Яна бошқа ривоятда: «Мен у кишига бир латта келтирган эдим, хоҳламадилар ва сувни қўллари билан сидира бошладилар», дейилган.Икки ҳадисни Бешовлари ривоят қилишган.Сочи ўрилган аёл учун унинг остини ҳўллаши кифоя қилади.Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули, мен сочимни мустаҳкам қилиб ўрадиган аёлман. Жунублик ғусли учун уни ёймоғим керакми?» дедим. У зот: «Йўқ, сен учун бошинг устидан уч ҳовуч сув қуймоғинг кифоя қилур. Сўнгра устингдан сув қуясан. Бас, пок бўлурсан», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Барча ҳужжат ва далилларни синчиклаб ўрганиб чиққан фуқаҳоларимиз ғуслни аввалидан охиригача қуйидаги тарзда баён қиладилар.Дастлаб, ғусл қилувчи шахс тасмия айтади ва ният қилади. Кейин икки қўлини ювади. Кейин орқа олди фаржини ювади. Баданида нажосат бўлса, ўшани ювади. Кейин худди намозга қилгандек таҳорат қилади. Албатта, оғиз бурунни муболаға билан чайқаш бор гап. Агар турган жойида сув жамланадиган бўлса оёқларини ювишни кейинга суради. Сўнгра бошига сув қуйиб ишқаб ювади. Баданига уч марта сув қуяди. Ўнг елкасидан бошлаб сув қуяди. Кейин чап елкасига. Қўли билан баданини ишқайди. Икки қулоғи, киндиги, қўлтиқ ости каби сув етиши қийин жойларига алоҳида эътибор беради. Ғуслнинг охирида бошқа тарафга ўтиб оёқларини ювади. Сув тўпланмаса, оёқларини ҳам ўша ерда ювиб олаверади.Ғуслнинг одоблари ҳам худди таҳоратнинг одобларига ўхшайди. Аммо ғуслда қиблага қараш йўқ.Ғуслда қуйидаги нарсалар макруҳдир;1. Сувни исроф қилиш.2. Сувни ўта оз ишлатиш.3. Сувни юзига уриш.4. Одамлар гапини гапириш.5. Узрсиз бошқадан ёрдам олиш.6. Дуо қилиш.

Топ рейтинг www.uz Openstat