Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сифатсиз маҳсулотни айтиб сотиш

00:00 / 22.04.2016 | Ахмаджон | 751

Ассалому алайкум! Мен қурилиш моллари билан тижорат қиламан. Ҳар соҳада бўлгани каби, бунда ҳам сифатли ва нисбатан сифати пастроқ маҳсулотлар бўлади. Мен бундан 6 ой аввал бир савдогар харидоримга қурилиш маҳсулотини берган эдим. Бунда харидорим бу маҳсулотни сифати пастроқлигидан хабардор бўла туриб ҳам шу маҳсулотданам харид қилди. Орадан вақт ўтиб ўша харидорим у маҳсулотни ўз харидорига сотгандан сўнг у шикоят қилиб келганини ва сифатсиз мол пулини қайтаришини талаб қилганини маълум қилди. Савдогар харидорим бу маҳсулотни сифати ҳақида айтиб сотганидан бехабарман. Саволим, сифати пастлигини айтиб сотилган маҳсулотни бадал ҳукми қандай бўлади? Яъни мен савдогар харидоримга бадал ҳақини тўлашим керакми ёки у?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Сифати пастлигини сиз айтган бўлсангиз, у ҳам хабардор бўлса, харидорга ҳам билдирган бўлса, ҳеч ким бадалини тўламайди. Орада ким билдирмаган бўлса, ўша тўлайди. Агар сифати паст маҳсулот аслида яроқсиз бўлса, сиз тўлайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat