Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл ҳақида

08:03 / 28.04.2016 | Muhriddin | 2631

Ассалому алайкум! Мен ғусл қилдим, қарасам ғусл қилган сувимда ўргимчак бор экан. Буни кейин билиб қолдим. Буни зарари йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Зарари йўқ. Сувда туғиладиган ва оқар қони йўқ нарса (сувда) ўлиб қолса, ҳечқиси йўқ. Сувда туғиладиган ҳайвонлар балиқ, бақа, саратон каби маълум ва машҳур сув ҳайвонларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам денгиз ҳақида: «У суви пок, ўлимтиги ҳалол нарсадир», деганлар. Шунингдек, сувда туғиладиган ҳайвонларда нажосат бўлган оқар қон йўқдир. Оқар қони йўқ ҳайвонлар пашша, чигиртка ва капалак каби ҳайвонлардир. Улар сувдан бошқа таом, сирка каби нарсаларга тушиб қолса ҳам уларни нажосат қилмайди. عَنْ سَلْمَانَ: قَالَ لَهُ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم: يَا سَلْمَانُ، كُلُّ طَعَامٍ وَشَرَابٍ وَقَعَتْ فِيهِ دَابَّةٌ لَيْسَ لَهَا دَمٌ سَائِلٌ فَمَاتَتْ فِيهِ فَهُوَ حَلَالٌ أَكْلُهُ وَشُرْبُهُ وَوُضُوؤُهُ. رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ Салмондан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Салмон! Ҳар бир таом ёки шаробга қони йўқ жонзот тушиб, унда ўлиб қолса, уни ейиш, ичиш, (улар тушиб қолган сувдан) таҳорат қилиш ҳалолдир», дедилар». Имом Дора Қутний ривоят қилган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat