Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Барака

06:05 / 01.05.2016 | prostoy | 1746

Ассалому алайкум! Илтимос маслаҳат беринг. Оилада ҳаммамиз ишлаймиз. Дадам, онам, мен ва икки укам. Лекин уйда барака йўқ. Қачон қарама нимадир етмайди. Худони берган куни уйда жанжал. Шунча пул топсак ҳам барибир қарзга кириб қоламиз. Энди битта ташвишдан қутулсек яна битта чиқиб туради. Еган нарсамизнинг таъмини билмаймиз. Уйда хурсандчилик камдан-кам бўлади, охирги 7-8 йил ичида шунақа бўлиб қолди. Олдинлари бунақа ишламасак ҳам топганимиз ҳамма нарсага етарди. Уйимизда файз барака-бориди, қариндошлар билан борди-келдилар бориди. Ҳозирам яхши нолимиман, ҳаммамиз соғ-омонмиз, оч қолиб кўчада қолмаганмиз. Алҳамдулиллаҳ. Лекин олдинлари бошкала еди барбирам.Тогри сабр килиш кере кимдурлар нонга зор,лекин сабр билан бирга харакат килиш хам керак.Нихоят саволим:уйда файз-барака(бойлик мас)болиши учун нима килиш керак?кимдурлар хадим кил диди,кимдур мушкул кушо.Шу мавдуда бирон бир хадис йоки корсатма борми?жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Топилаётган даромад шариатга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини ўрганиб чиқиш керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида: عن أبي هريرة -رضي الله عنه- قال: سَمِعْتُ رسولَ اللهِ -صلَّى اللهُ عليه وسلَّم- يقولُ « لحلِفُ مُنفِقَةٌ للسلعةِ، مُمحِقَةٌ للبركةِ». أخرجه: الشيخان Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Қасам матони ўтказади(осон сотилиши, яхши пул келишига сабаб  бўлади) баракани ўчиради" деганлар. Бухорий ва Муслимлар ривояти. Ҳалол ва покиза таомнинг ҳам нопокини ҳам инсон хулқи, ибодатига таъсири беқиёсдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat