Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Халол-харом хакида келишмовчилик

00:00 / 14.03.2012 | eski savollar | 910
Мухтарам Шайх хазратлари, Сизга миннатдорчилик билдирмокчи эдим, мендек бир ожизани кабул килганингиз, арзимас масаламни сабр билан тинглаганингиз, арзимас нарсага Сизни безовта килганимга хафа булмаганингиз учун. Сизнинг олдингизда хижолатдаман, илмсизлигимдан. Сурашга бошка одам топа олмадим, яна бир бор узр, кимматли вактингизни олганим учун. Аллохни йулида уйлаган барча Максадларингизга эришишингизга тилакдошман.Яна бир савол сурамокчи эдим, хаёсизлик булса хам, мен учун жуда мухим. Уйимизда таъмирлаш ишлари бошлаганмиз, хужайинимнинг топганлари ишчи уста ёллаш учун етмайди. Шунга иккаламиз секин-аста таъмирлаётган эдик. Лекин бир кариндошимиз ёрдам бераман деди, унинг шубхали, харом пул топишини биламан. Жавобларингиздан, халолига гумон килиб олиш мумкин дегансиз. Улар хам шу фикрдалар, бу хадя демокдалар, узимиз тинчгина таъмирлсак хам буладику. Купинча шу масалада келишолмаймиз, мен харомга шубха бор булса хам олиш мумкинмас деб уйлайман, улар булса, булаверади, бу бизга хадя дейдилар. Агар, бу ейдиган нарсалар булсачи, уйга олиб келишса, менку емайман, лекин болаларчи... Нима килишга хайронман... Харомдан куркаман... Шубхалидан хам куркаман...Минг бор узр...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мол берувчининг молида ҳаром ва ҳалол аралаш бўлса, ҳалолдан дея ният ила олса бўлади. Аммо топганининг ҳаммаси ҳаромлиги аниқ бўлса, олиб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat