Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маст қилувчи ичимлик келтириб берган киши

00:00 / 30.06.2009 | eski savollar | 2211
Ассаламу алайкум ва роҳматулоҳи ва барокатуҳ Шайх Хазратлари. Мен янги ишга кирганман. Менга хўжайиним пул бериб дўкондан пиво олиб келишимни айтди. Янгилигим боис ҳеч нарса дея олмадим ва келтиришга мажбур бўлдим. Аллоҳ ўзи кечирсин. Харом қилинган нарсаларнинг ташувчиси ҳақидаги ҳадисни биламан. (Аллоҳ сиздан рози бўлсин, илтимос ўша ҳадиснинг тўлиқ матнини берсангиз). Бу ҳолатларда мен нима қилишим жоиз бўлади. Жавобингиз учун олдиндан рахмат ва ҳаққингизга дуода бўламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ хамрни, унинг ичувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, сотиб олувчисини, сиқувчисини, сиқтирувчисини, кўтарувчисини ва кўтартирувчисини лаънатлади», дедилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Бундай ҳолатда узр айтиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat