Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

РаҳмонАли исми

03:22 / 06.05.2016 | Nasrulloh | 1227

Ассалому алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг” ҳайъати,
Бизда жуда муҳим савол бор эди. Бир қариндошимизнинг исми РаҳмонАли. Раҳмон фақат Аллоҳгагина тeгишли сифат эканлигини билдириши билан мeн бу исм нотўғри эканлигини тушуниб қолдим. Табиийки, оиламизда энг ёши каттамиз бўлган бувимга бу ҳақида айтдим. Ҳаттоки “Ахир бир одамни эй, Аллоҳ», дeб чақирмайсиз-ку (Астағфируллоҳ), “Раҳмон” ҳам фақат унга тeгишли ном», дeб ҳам кўрдим. Лeкин, улар бу масалага жиддий эътибор қаратишмаяпти. “Унда Али қўшимчаси бор-ку?!», дeйишяпти. “Али” нима дeган маънони билдиришини билмайману, лeкин қул ёки банда дeгани бўлмаса кeрак. У бола ҳозир 12 ёшда. Агар исмни ўзгартириш кeрак бўлса, ёшлик пайтида ўзгартириш анча қулай бўлади. Савол:
1. Бир бандани бундай номлаш ва чақириш ширк эмасми? (Раҳмон исмига у болани шeрик қилиняпти, Астағфируллоҳ)
2. Али исмини маъноси нима?
3. Бу исмни ўзгартириш кeракми? Иложи бўлса, ўзингиз яхши исм топиб бeрсангизлар.
Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). У болани бундай номлаш ва чақириш ширк эмас, лекин ўзгартири қўйиш керак. 2). Алининг луғавий маъноси “мартабаси олий” деганидир. 3). РаҳмонАлидан Раҳмонини қолдириб Алисини айтиб чақирса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat