Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тошкент дўппи

03:19 / 06.05.2016 | Muhammad Mustafo | 1318

Ассалому алайкум! Устозлар, Тошкент дўппи баҳмалдан бўлар экан. Баҳмалда эса ипак бўлар экан. Ана шу дўппини кийиш мумкинми? Узр, агар саволим нотўғри бўлса. Имомларда ҳам шундай дўппини кўрган эдим. Демак, кийса бўлса керак деб юрган эдим!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Оз миқдорда бўлса жоиз. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: إِنَّمَا نَهَى رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم عَنِ الثَّوْبِ الْمُصْمَتِ مِنَ الْحَرِيرِ، فَأَمَّا الْعَلَمُ مِنَ الْحَرِيرِ، وَسُدَى الثَّوْبِ، فَلَا بَأْسَ بِهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соф ипакдан бўлган кийимдан қайтарганлар, холос. Аммо белги учун ёки узун арқоқ учун ипак ишлатилган бўлса, ҳеч гап эмас». Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган. Бу ривоятдан эса кийимлик мато тўқиш пайтида узун тарафига ишлатиладиган арқоқнинг баъзиси ипакдан қилинса жоизлиги келиб чиқмоқда. Чунки бунда ишлатиладиган ипакнинг миқдори жуда ҳам оз бўлади. Аммо кўндалангига ишлатиб бўлмайди, чунки у ҳолда ипак кўпайиб кетади.("Кифоя" китобидан). Арқоқ – деб, тўқишда узунасига тортилган ипларни айталади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat