Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд

13:39 / 11.05.2016 | YASINa | 1291

Ассалому алайкум! Мeн ҳар доим Аллоҳдан эгизак ўғиллар бeришини сўраб илтижо қиламан. Айтингчи динимизда эгизак ўғиллар бeриши учун қандай йўл кўрсатилган? Илтимос устозлар Аллоҳ мeнга ҳам эгизак ўғиллар бeриши учун дуо қилинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бунга эришишнинг ягона йўли Берувчининг Ўзидан сўрашдир. Аллоҳ таоло “Луқмон” сурасида марҳамат қилади: إِنَّ اللَّهَ عِندَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْأَرْحَامِ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَّاذَا تَكْسِبُ غَدًا وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ 34. Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир. Ушбу ояти каримада Аллоҳ таолонинг илми шомилу комил ҳамда мутлақ экани, У Зотнинг илми қаршисида бошқа илмлар ҳеч нарсага арзимаслиги баён қилинмоқда. «Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир». У Зотдан бошқа ҳеч ким қиёмат қачон қоим бўлишини билмайди. Билиши мумкин ҳам эмас. Аллоҳ таоло улкан ҳикмат юзасидан бу илмни фақат Ўзига хос қилиб қўйган. Қиёмат қачон қоим бўлишини билмаган одамлар доимо ҳушёр турадилар. Ҳар лаҳзада қиёмат қоим бўлиб қолишидан қўрқиб, доимо яхши ишларни кўпайтиришга уринадилар, унга тайёргарлик кўрадилар. «Ёмғирни У ёғдирур». Ёмғирга сабаб бўладиган моддаларни йўқдан бор қилган ҳам У Зотнинг Ўзидир. Уларни бир-бирига қўшган ҳам У Зотнинг Ўзидир. Булутни пайдо қилиб, маълум жойларга ёғдирадиган ҳам У Зотнинг Ўзидир. Аллоҳ борлиқнинг ҳар бир нуқтасидаги ёмғирни пайдо қилган, ёғдирган, натижасини-да билиб турадиган Зотдир. Борлиқнинг бир нуқтасида Аллоҳ яратган шароитни кўриб, ёмғир ёғишини тахмин этган инсоннинг Аллоҳнинг сифатига шерикликни даъво қилиши кулгилидир. Бундай даъво илмдан эмас, жаҳолатдандир. «Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур». Дунёда қанча бачадон бўлса, уларнинг ичида нимаики бор бўлса, моҳиятини, тақдирини ва яна уларга боғлиқ ишларнинг ҳамма-ҳаммасини Аллоҳ билади. Бир аёлнинг туғиши яқин қолганида, асбоб ёрдамида ўғилми-қиз эканини тахминан билиб олиб, Аллоҳнинг илмига шерикликни даъво қилган жоҳил инсонга ҳайронсан! «Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас». Дунёда ҳеч бир одам эртага, балки беш дақиқа ва ундан оз вақтдан сўнг ҳам нима қилишини билмайди. У фақат ният қилади, режа тузади, холос. Лекин ҳақиқатда нима бўлишини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Аллоҳ таоло бутун жонларнинг барча замонларда, маконларда нима қилишини яхши билади. Аниқ билади. Камчиликсиз билади. Баъзи бир тахмини Аллоҳнинг иродаси ила тўғри чиқиб қолган жоҳил инсоннинг Аллоҳнинг илмига шериклик даъвосида бўлиши кулгилидир. «Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас». Дунёда бирорта инсон қаерда, қачон, қандай ўлишини билмайди. Бунинг ҳаммасини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. «Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир». Албатта, Аллоҳ ўта билувчи ва ўта хабардордир. Шунинг учун ҳамма нарсани билади ва ҳамма нарсадан хабардор бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ояти кариманинг маъносини таъкидловчи кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Худди шунга ўхшаш оят «Анъом» сурасида ҳам ўтди.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat