Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинларнинг жисмоний таъсири борми?

00:00 / 05.07.2009 | eski savollar | 1049
Ассалому алайкум мухтарам Шайх хазратлари!Жинлар тугрисида бахс тугилиб, сайтдан ва китобларингиздан шу нарсага алокадор мавзуларни укиб чикдим, лекин мен бермокчи булган саволга жавоб топа олмадим.Бир якин биродаримнинг айтишича ўғли бетоб бўлиб қолганда, қўшниларининг маслахати билан уйига қори йигитни чақиртирган ва у йигит биродаримнинг ўғли танасининг ичига жин кириб олганлигини таъкидлаб, кандайдир дуоларни укиб жинни хайдаб чикарибди. Мен савол бердим "Жин инсонни ичига кириб олиши мумкинми?". Биродаримиз ўзи хам бу тугрида тулик маълумотга эга булмасада, уйига келган кори йигит бемор ўғлининг ошқозонига жин кириб ўрнашиб олганини ва дуолар натижасида бемор бундан халос бўлганлигини айтибди. Шунингдек жинлар инсон танасининг турли жойига макон қуриб, инсонларга таъсир ўтказиб, қаттиқ оғриқ ҳис қилишига мажбур этаркан. Ва, энг қизиғи, бу ҳолат кечқурун яъни, шомдан сўнг бошланиб, бомдодгача давом этармиш. Муҳтарам Шайх Ҳазрат! Менинг саволим қуйидагича:Ҳақиқатда жинлар инсон танасининг турли жойларига жойлашиб олиб, турфа оғриқлар ҳис этишига омил бўла оладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу гап нотўғри. Яқиндагина бир неча жинкашлар шу гапни чиқардилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat