Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ногирон, етим ва кексалар ҳаққини ейиш

17:07 / 27 июль | Marufjon | 295
Ассалом алайкум! Аллоҳ илмларингизни бунданда зиёда қилсин. Мен икки йил олдин банкда пенсия ва нафақа тарқатиш бо‘лимида ишлаганман. Биз тарқатадиган суммалар яхлит ҳолда бо‘лмайди масалан ногиронлик учун 292940 со‘м шу ҳолда биз 940 со‘мни эгасига бермаганмиз. Бир кунда 100 кишига пул тарқатсак 1000 со‘мдан кам бо‘лган анчагина пул йиг‘илиб қоларди ҳалигача шу пуллар бировникилиги мени о‘йлантиради. Саволим шундан иборатки шу қилган ишимнинг шариатимиздаги ҳукми қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз бировнинг ҳаққини егансиз. Улар орасида етимлар, балоғатга етмаганлар бўлган. Уларни эгаларини топиб бериш зиммангизга вожиб. 

وَلِلنَّسَائِيِّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهُ  

Насаий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.
Шарҳ: 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб туриб айтишлари ҳам бу иш қанчалик аҳамиятли эканлигини кўрсатади.
Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлиш қанчалик улуғ мақом. Шаҳид учун жаннат эшиклари доимо катта очиқ. Лекин қарз иши оғир. Агар инсон Аллоҳнинг йўлида бир эмас, уч марта шаҳид бўлса ҳам, қарзини адо қилмаган бўлса, жаннатга кира олмайди. Ундай одамнинг жаннатга кириши олган қарзининг узилишига боғлиқ бўлиб қолади. Қарзи узилса, жаннатга киради, бўлмаса йўқ.
Чунки қарз банданинг ҳаққи, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечади, холос. Аллоҳ таоло кечмайди. Қарз олиб, уни узмай юрганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat