Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ойдинлик киритиб беринг

17:04 / 12.05.2016 | Nuriya | 2728

Бизнинг замонда ҳам илоҳий дарс берадиган ва оладиган инсонлар борми? Бир инсонга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дарс берадилар экан, бу дарс илоҳий дарс дейилар экан. Бу даражага жудаям кўп зикр қилиб юрадиган инсонлар сазовар бўлар экан. Шу гаплар исломга тўғри келдими? Илтимос илоҳий дарс қандай дарс тушунтириб берсангизлар бу нарсаларга ишониш ёки ишонмаслик керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Суннатга амал қилувчи зотлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушларида тез-тез зиёрат қилишлари ва дунёвий ишларида ҳам у зотдан маслаҳат сўраб туришлари одатий ҳол ҳисобланади. Хусусан ҳадис илми олимлари у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни тез-тез зиёрат қилиб туришлари муҳаддисларнинг ўз китоблари ва таржимаи ҳолларида зикр қилинган. Лекин бу нарса сизга зикр қилган кишилар айтганидек даражада эмас.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat