Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат беринглар

20:06 / 14.05.2016 | Ozodbek | 1319

Ассалому алайкум! Мен 1-гуруҳ ногирониман, лекин Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман. Қуръон ўқишни бувимдан ўрганганман. Бувим унчалик тажвид қоидаларини билмаса ҳам ҳарф танийди. Ўзим машҳур араб қориларидан шайх ал афасийнинг қироатини эшитаман ва 2 жуз ёдлаганман. Мени қийнаётган масала шундаки, мен бир неча илм аҳлидан яъни қориларга ўзимни текширтириб кўрдим. Улар менда хатолар топишди ва “болам зеҳнингизга қойил, лекин сиз тажвидни ўрганишингиз керак” дейишди. Лекин менда ҳозир тажвидни ўрганишга имкон ва шароит йўқ. Нима қилай, тажвидни билмасам ҳам ҳарф танийман. Қуръон ўқишни давом эттириб тураверайми? Маслаҳат беринглар. Жавобингиз учун ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло зеҳнингизни янада зиёда қилсин. Сайи ҳаракатларингизни ажрини кўпайтириб берсин. Сиз жуда яхши ишга бел боғлабсиз, ҳимматингиз зиёда бўлсин. Қуръон карим бор қалб қандай ҳам гўзал қалб. Аллоҳ таоло Қуръони каримни улуғлаш, нопок жойларга қўймасликка буюрганидек, Ўзи ҳам уларни жаннатдаги энг олий мақомларга жойлаштиришни ваъда қилган. Бунинг учун бироз эътибор бериш керак бўлади. Араб тилида бошқа тилларда топилмайдиган кўплаб хусусиятлар бор. Сизга кичик бир мисол келтирамиз. “Субҳана роббиял аз(ظ)ийм”  калимасини ўзбек тилидаги “аз(ز,ذ)ийм”дек талаффуз қилсангиз “Энг буюк Зот” маъноси “Ашаддий душман” маъносига ўзгаради. “Фотиҳа” сурасидаги “Ҳамду сано мақтовлар” маъносини ифода қилувчи “Алҳ(ح)амду” калимасидаги “Ҳ(ح)” “Алҳ(ه)амду”га ўзгартирилса, “Заифлик, ночорлик, ўчиб қолиш, қуриб қолиш, (кийимга нисбатан) йиртилиш, вафот топиш, ҳалок бўлиш” маъноларига ўзгариб кетади. Шунинг учун араб тилидаги ҳарфларни танишнинг ўзи кифоя қилмайди. Уларни ўз махражларидан, сифатларига аҳамият бериб ўқилмаса, маъно юқоридаги каби ўзгариб кетиб, гуноҳкор бўлиб қолиш мумкин. Энди буни бутун Қуръони каримга нисбатан қандай бўлишини тасаввур қилиб кўринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat