Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намози

09:47 / 20.05.2016 | Sαвr | 2455

Ассалому алайкум! Мен 5 вақт намоз ўқийман. Алҳамдулиллаҳ. Ҳозирча ёшман, вақтлар ўтиб доктор бўлмоқчиман. Ин шаа Аллоҳ. Саволим:
1. Агар ишласам эрталаб бомдодни ўқиб, хуфтондан кейин қолган намозлар қазосини ўқисам бўладими? Ёки ҳамма намозни вақтида адо этишим шартми?
2. Қазо намозини савоби, вақтида ўқилган намоз билан баробарми?
Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз аввал доктор бўлаверингчи. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида марҳамат қилади: Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. «Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир», – дейди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу «Қуръондаги энг катта умидбахш оят, ушбу «ва ман яттақиллаҳа яжъал лаҳуу махрожан ва ярзуқҳу мин ҳайсу лаа яҳтасиб» деган эканлар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом: «Албатта, банда қилган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади. Қадарни дуодан ўзга ҳеч нарса рад қила олмайди, умрни яхшиликдан ўзга ҳеч нарса зиёда қила олмайди», – деганлар. «Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир» жумласининг тафсирига уламоларимиз қуйидаги ҳадисни келтирадилар. Набий алайҳиссалом Абдуллоҳ ибн Масъудга қилган насиҳатларида жумладан: «...Ва билки, агар умматнинг барчаси йиғилиб, сенга манфаат етказмоқчи бўлсалар ҳам, Аллоҳ сен учун тақдир қилиб қўйган нарсадан ўзга ҳеч бир нарса қила олмайдилар. Агар сенга зарар етказиш учун тўплансалар ҳам, Аллоҳ сен учун тақдир қилиб қўйган нарсадан ўзга ҳеч бир нарса қила олмайдилар», – деганлар.(“Тафсири Ҳилол” китобидан “Талоқ” сураси 2-3-оятлар). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat