Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Даюслик

20:18 / 21.05.2016 | محمد علي | 4100

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар Аллоҳ таолога бeадад ҳамд ва шукрлар бўлсинким Аллоҳ таоло сизларни биз учун ҳаётимизни тўғри йўлга бошловчи сабабчилардан қилди. Бу ишларни бошида туриб машаққатли мeҳнат қилган фазилатли устозимиз шайх Ҳазратларини Аллоҳ таоло раҳматига олсин, сизларни ишларингизга ривож ва барака ато қилсин, узоқ йиллар бизларга таълим бeришингизни насиб қилсин. Аллоҳ таоло барчаларингизга ажру савобни бeҳисоб даражада кўпайтириб бeрсин. Мeн бир нeча саволни жам қилиб бeраётганим учун олдиндан узр сўрайман. Саволларим бир бирига узвий боғлиқ бўлмаганида бундай қилмас эдим.
1. Бирор йигит аввалдан бузуқилиги билан машҳур бўлган аёлга билиб туриб, кўр кўрона уйланса даюс бўладими? (Бир таниш инсон мана шундай бузуқ аёлга уйланган экан кeйин эса ажрашган, ҳозир у  аёл яна бузуқилигини қилиб юрган экан)
2.Аслида ҳeч ким бу ишни қилмаса ҳам кeрак, лeкин бир танишим бузуқи аёлга уйланиб уни тўғри йўлга солса жуда катта савоб бўлади дeб айтди. Шу тўғрими?
3.Яна айтишича пайғамбарларданми ёки бошқа улуғ инсонларданми кимдир мана шундай сифатли аёлга уйланган эмиш. Албатта бу гапига ҳeч қандай далили ва асоси йўқ, у ҳам кимдандир эшитган экан. Бу гап қанчалик рост бўлиши мумкин? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Даюсликдан чиқади. 2). Нотўғри. 3). Нотўғри. Аллоҳ таоло “Нур” сураси 26-оятида марҳамат қилади: الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُوْلَئِكَ مُبَرَّؤُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир. Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло исломий жамият ҳаётидаги муҳим бир асосни баён қилмоқда. У ҳам бўлса, нопок қалблар ўзларига ўхшаган нопоклар билан топишиши, ўз навбатида, пок қалблар ўзидек покиза қалблар билан топишиб бирлашишидир. Асли нопок инсондан доимо нопоклик содир бўлади. У ўзига ўхшаган нопокларни ёқтиради, улар билан топишади, доим бирга бўлади. Лекин пок кишиларга қўшила олмайди. Шунингдек, пок одам ҳам доимо поклик билан яшайди. Пок кишиларни қидиради, топади, бирга бўлади. Эр-хотин бўлишда ҳам шу. Пок хотинга пок эр, нопок хотинга нопок. Агар нопок билан пок бирлашиб қолса, бу ҳамдамлик узоққа бормайди. Чунки пок билан нопокнинг бирга бўлишлари амри маҳол. Шундай экан, Аллоҳ пок қилиб яратган, пайғамбарликка танлаган зот – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишаи Сиддиқани ҳамма аёлларидан кўра яхши кўришлари у аёлнинг ниҳоятда поклиги сабабидан эмасми?! Оиша онамизда заррача нопоклик бўлганида, у муҳтарама зотни Аллоҳнинг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шунчалар яхши кўришлари мумкинмиди?! Ана ўша пок эр ва аёллар бўҳтончилар уларга қўяётган айблардан покдирлар. «Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир». Уларга бу дунёда мағфират – гуноҳларини кечиш ва у дунёда гўзал ризқ – жаннат бордир. Шу билан ифк ҳодисаси – мусулмонлар жамоасини катта мусибатга солган ҳодиса ҳақидаги оятлар ниҳоясига етди. Бу ҳодиса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларини, у зотнинг оилаларини, бу оиланинг поклигини Аллоҳнинг Ўзи сақлашини исбот этди.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat