Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қон чиқса

20:23 / 21.05.2016 | Islom | 3875

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, шайх Ҳазратларининг савобли ишларида давомий бўлаётганингиз учун Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Саволим шуки : Лабим ёрилиб кетган, сал кулсам ёки гапирсам қонаб кетади. Қон кўп миқдорда эмас, тупугим сал қизғиш рангга киргудек бўлади. Бу шароитда таҳорат бузиладими? Агар рўза бўлса, оғиз ёки димоғида қон тами келса рўза очиладими? Бурун қонасачи? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қон кўп миқдорда эмас, тупук сал қизғиш рангга киргудек бўлган таҳорат бузилади. Оғиз ёки димоғида қон тами келса рўза очилмайди. Бурун қонаса таҳорат кетади. Қонни тўхтатман деб бошни юқорига кўтарилганда қонни ҳалқумдан ичкарига ўтса рўза очилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat