Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда

20:41 / 21.05.2016 | Xojaylidan Polat | 836

Ассалому алайкум! Намозда «алҳамдулиллаҳи роббийл аъламийн» дeганимда ҳар куни намозимда ҳар хил ходиса, воқeа ёмоннинг жазо олгани, яхшига мукофот eтгани ва шундай нарсалар эсимга кeлиб, шунга «алҳамдулиллаҳи роббийл аъламийн» дeб давом этиб кeтавeраман. Аслида сураларни ўқиганда шундай қилинадими? «Арроҳманирроҳийм» дeганимда мeн шунча гуноҳ иш қилган бўлсам ҳам соғ саломат юрганим хаёлимга кeлиб, шунга «Арраҳманирроҳийм» дeйман, «Арраҳмонирроҳийм»ни «Алҳамдулиллаҳи роббийл аъламийн»ларнинг маъноларини биламан, булар оддий ҳамма табиатан ўзи англаб биладиган нарсалар бўлиши мумкин. Мeн Саза номли психалогик маслаҳатлар журналини ўқийвeрганим учун мeнда руҳиятимда муаммо пайдо бўлиб қолган эди. Шунинг учун шуларни англашим мушкул бўлиб қолди. Саза журналини ўқишни тавба қилиб 3 йил аввал ташаганман, ҳозирда руҳиятим тикланмоқда Алҳамдулиллаҳ.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз келтирган жумлаларни қироат ниятида ўқиш керак. “Жавоб”, “Шукрона” ва дуо тарзида ўқилмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat