Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли ҳолатлар

11:30 / 22.05.2016 | Kozimjon | 996

Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт ходимлари, саволаримизга жавоб бeриб билмаганларимизи ўргатаётганинглар учун раҳмат. Аллоҳ рози бўсин, илмингиз зиёда бўсин. Саволим шундайки, “намоз пайти шимни тагини қайириб, шимариб ўқиб бўлмайди, таҳоратга 1 литрдан ортиқ сув ишлатиб бўлмайди, чилим, калян ҳаромлигини, таҳоратдан сўнг сигарeт чекиш ва сўкиш мумкунмаслигини, овқат eгандан сўнг идишни нон билан тозалаб ёки чой билан ичиш, ёғини қолдириб бўлмайди, eрга юзтубан ётиб бўлмайди” деб айтилган бўлсада, билиб туриб шу ишларни тeскарисини қиладиганлар бор. Булар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни суннатларига амал қилмаслик ҳисобланадими? Уларга мумкун эмаслигини қандай тушунтириш кeрак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Наҳл” сураси 125-оятида марҳамат қилади: ادْعُ إِلِى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُم بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билувчи ва ҳидоят топувчиларни ҳам ўта билувчидир. Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ислом даъвати, асослари ва услубларини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у киши орқали яхшиликка чорловчи умматларига баён қилиб бермоқда. Аввало, «Роббингнинг йўлига...» Яъни даъват Аллоҳнинг йўлига бўлмоғи керак экан. Баъзи шахсларга, гуруҳларга, тоифаларга эмас, фақат холис Аллоҳнинг йўлига бўлиши керак. Иккинчидан: «...ҳикмат...» Демак, даъват ҳикмат билан амалга оширилиши керак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савияси ва бошқа омилларни эътиборга олиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим. Учинчидан: «...ва яхши мавъиза ила даъват қил». Шунингдек, даъват яхши мавъиза орқали йўлга қўйилмоғи керак. Кишиларни қизиқтириш, рағбатлантириш учун чиройли сўз ва гапларни топиб гапириш зарур бўлади. Уларни нафратлантирмаслик лозим. Тўртинчидан: «Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт». Ҳар бир даъватчи кишилар билан гўзал услубда мунозара қилиши керак. Аллоҳнинг йўлига даъват, аввало, фикрий ҳаракатдир. Фикрий ҳаракат бор жойда мунозара бўлиши турган гап. Ислом даъватчиси мунозарани ғоятда гўзал услубда олиб боришга тайёр бўлиши керак. У рақиби билан талашиб, тортишиб, бақир-чақир, уруш-жанжал қилмасдан, рақибининг кўнглига йўл топиб, унга қаноат ҳосил қилдириб, ўзи сезмаган ҳолда Исломга мойил бўлиб қоладиган даражада усталик билан мунозара олиб бориши лозим. Бешинчидан: «Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билувчи ва ҳидоят топувчиларни ҳам ўта билувчидир». Яъни яхшиликка чорловчи ўз вазифаси даъват қилиш эканини, ҳидоят ва залолат Аллоҳга боғлиқлигини ҳеч қачон унутмаслиги керак. Исломга даъватнинг асосий қоидалари шулардан иборат. Гоҳида ҳикмат ва яхши мавъиза ила Аллоҳнинг йўлига чақираётган яхшиликка чорловчиларга қарши душманлик, тажовузкорлик содир бўлиши ҳам мумкин. Бундай пайтда у ўзини қандай тутиши лозимлиги қуйидаги оятда баён қилинади.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat