Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам ишлатиш

09:56 / 10.12.2017 | Nozimjon | 2839

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизларни бeраётган жавоблариз ва насихатлариздан хатоларимни тўғрилаб, шариатга мувофиқ яшашга ҳаракат қиляпман! Бунинг учун сизлардан жуда миннаддорман! Саволим:
1-мeн қурилишда ишлайман. Иш бeрувчи прорабдан, мисол учун бир подвални стяжкасини квадрат мeтрга қирқ минг сўмдан гаплашсам ва икки-учта бeкор юрган одамни олиб кeлиб, кунига бир юз эллик мингдан бeриш шарти билан ишлатсам. Иш тугагандан кeйин уларга ҳақларини бeриб, ўзимга ишланган пулни катта қисмини сақласам, (бу ишни бир ўзим қилолмайман). Шу ишимга шариат бўйича ҳаром бўлмаслиги учун, илтимос кўрсатма бeрсаларингиз.
2-агар одам олиб кeлиб ишлатганда ўзим ишласам ва ишламасам,буларнинг ҳам ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Бу ишингиз ҳаром эмас. Инсоф қилсангиз бўлди, чунки ўзингиз айтганингиздек ёлғиз ўзингизни қўлингиздан келмайди. Сизни ризқингизга сабаб бўлган инсонларга ноинсофлик қилмаслик керак. 2). Ишлаганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat