Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

08:57 / 26.05.2016 | Abdushukur | 2265

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, дуоларими ижобат бўлиб мана дадам ҳам намоз ўқишни бошлади.
1. Шуки: киши яхшилик қилса, уни ҳаммага айтиш кeрак дийилади, Аллоҳ дуоимизни қабул қилсачи? Уни ҳам ҳаммага айтиш, мақтаб айтиш (мақтаниб эмас) мумкинми?
2. Мeн ҳам намозни бошлаганимга 5 ой бўлди. Куни кeча дадам ҳам бошлади. Фақат улар намозни билмагани учун мeнга иқтидо қилди. Шу ишимиз тўғрими?
3. Билмаган жойларини оргатсам бeодоблилик бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Киши ўзининг қилган яхшилигини эмас, балки одамлар унга қилган яхшиликларини айтиши керак. Аллоҳ таоло “Зуҳо” сураси 11-оятида:

وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ

Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзлагин.
Аллоҳ таолонинг неъматлари жуда кўп, санаб, охирига етказиб бўлмайди. Лекин доим шукрини келтириб юриш зарур. Шукр эса неъматни берувчига мақтов айтиш ва неъматни Аллоҳ таоло кўрсатган йўлда сарфлаш билан бўлади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан).

деб марҳамат қилади.
2). Такбири таҳримани у киши айтишлари ҳам фарз ҳисобланади. Қолган амалларда сизга иқтидо қилиши, намозининг дуруст бўлишига кифоя қилади.
3). Беодоблик бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat