Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

жиддий савол

00:00 / 13.07.2009 | eski savollar | 1144
Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари. ман эсимни танибманки 10 йил ичимда шу дард билан яшаб келмоқдаман. хозир ёшим 20 дан ошган умрим о'тиб бормоқда бу дарддан қутилолмаяпман. Билмиман ҳазрат, бу АЛЛОҲнинг синовими, ла'натими, тақдирим шундан иборатми, тубанликка кириб қолдим. Ич ичимни эб ташлавомман, яшаш умиди со'ниб бормоқда. Дардим нималигини ёзгани қо'лим ҳам бормаяпти. Балким бугун вақти келгандир, Манда баччавозлик иллати бор. Қалбим бу нарсани инкор этади - нафсим шу ё'лни танло'ради. Аммо баччавозлик ишини шу вақтгача қилмаганман. ичимда қалб билан нафс курашиб келмоқда аммо дарддан ҳалос бо'лолмаяпман.....Ҳазтар илтимос Аллоҳ розилиги учун манга ё'л ко'рсатин. Аллоҳ барчамиздан рози бо'лсин.!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Агар тўғри англаган бўлсам, ўша ишни хаёлда қиласиз шекилли. Бундан халос бўлиш учун, Аллоҳнинг зикрини кўп қилиш ва Аллоҳ кўриб билиб турибди деган ишончда бўлишга ҳаракат қилиш керак. Ибодатларни вақтида қилинг, Аллоҳнинг Ўзидан ёрдам сўранг.

Топ рейтинг www.uz Openstat