Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Желатин қобиқлик дори

17:25 / 16.07.2018 | Muslima(90) | 3439
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, желатин қобиқлик дорининг айнан желатинининг миқдорида чўчқа суяги аралашганини ўқидим. Мен устидаги қобиғини ташлаб ичидаги суюқ дорисини истеъмол қилаётганимда, менда шубҳа уйғонди? У желатин қобиқ дорига ўзидан нимадур ажратиши мумкинми? Шундай дорини истеъмол қилиш жоизми? Раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ёпишқоқ дори бўлса унга ўтмайди. Қуруқ кукун бўлса унга ҳам, қобиғини ташлаб юбориб истеъмол қилаверинг. Уни иложи йўқ бўлса касаллик даражангизга қарайсиз. Агар ҳаром билан бўлсада даволаниш керак даражасига етган бўлсангиз узрли ҳисобланади. Бу худди сахар касаллари инсулин олгани каби бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat