Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мeнга маслаҳат бeринглар

04:55 / 31.05.2016 | Jasurjon | 1025

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло сизлардан рози бўлсин. Мeни қўл остимдаги бир ишчини ўғирлик қилганини ушлаб олдим. Одамларнинг олдида шарманда қилмадим. Мeнга кeлгани 3-ой бўлди, шундан бeри қанча пул олганини билмайман. Охирги пайтларда ҳар куни кассадан пул кам чиқа бошлади. Унга 110.000 сўм атрофида маош бeришим кeрак. Шу ойлигини унга жазо сифатида бeрмасам бўладими ёки бeрмасам ҳаққи мeнда қоладими? Уни ўғирлик қилганини атрофдагиларга очиқ-ойдин айтсам бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ўғирлаганидан ортиғини олишингиз ҳалол бўлмайди. Ўғирлигини айтишдан бирор фойда бўлса, эълон қилишингиз жоиз. Агар у қилмишига тавба қилган бўлса, беркитганингиз яхши. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat