Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ерга қараб ётиш

14:09 / 16.12.2016 | Jahongir | 6259

Ассалому алайкум! Мeн яқинда бир жойда «eрга қараб ётиш дўзахийларга мосдир» дeган сўзни кўриб қолдим. Бу гап тўғрими? Мeн кўпинча шу ҳолатда уйқуга кeтишга одатланиб қолганман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга қараб ётиш борасида : “У дўзах аҳлининг ётишидир”, бошқа бир ривоятда “У Аллоҳ азза ва жалла ғазаб қиладиган ётишдир” деганлар. Абу Довуд ривояти. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринчасига ётган кишини кўриб, : “Бу Аллоҳ ва Унинг расули ғазаб қиладиган ётишдир” дедилар. Термизий ривояти. Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда қоринчасига ётиб ухлаётган кишининг олдидан ўтиб, оёқлари билан уни туртдилар ва : “Тур, ўтириб ол, чунки бу ухлаш жаҳаннамий ухлашдир” дедилар. Тиббиёт ҳам бундай уйқунинг зарарларини исботлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat