Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

А.Согунийнинг "Тарихи Мухаммади" китобидан

00:00 / 06.02.2010 | eski savollar | 4501
Алихонтура Согунийнинг "Тарихи Мухаммадия" китобида Меърож кечада - "шу кечада Жаббори Аъзамнинг жамоли покига мушурраф булишларидур" деб ёзилган. Бу дегани шу кечада Пайгамбаримиз с.а.w Аллохни :жж жамолини курган деган хулоса килса буладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу саволнинг жавобида аҳли сунна ва жамоа икки хил фикрни айтганлар.Биринчи жавоб Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бошлиқ бир гуруҳ саҳобаларнинг мазҳаби бўлиб, одамлардан бирортаси ҳам ўлимидан олдин Аллоҳ таолони кўриши мумкин эмас, дейдилар.Уларнинг ҳужжати имом Муслим Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шариф бўлиб, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Билинглар, албатта, сизлар ўлмасингиздан олдин Роббингизни зинҳор кўрмассиз», деганлар.Имом Бухорий ва бошқа муҳаддислар келтирган ривоятда Масруқ розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:«Мен Оиша розияллоҳу анҳога:«Эй, онажон! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз Роббисини кўрганмилар?» дедим.«Сен айтган гапдан сочим тикка бўлди! Уч нарсани сенга ким айтса, батаҳқиқ, ёлғон айтибди.Ким сенга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббисини кўрганлар деса, батаҳқиқ, ёлғон айтибди, деди ва «Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У латиф ва хабардор зотдир»ни қироат қилди. Ким сенга у зотнинг эртага бўладиган нарсани билишини айтса, батаҳқиқ, ёлғон айтибди, деди ва «Жон ўзининг эртага нима касб қилишини билмас»ни қироат қилди.Ким сенга у зотнинг бирор нарсани беркитганларини айтса, батаҳқиқ, ёлғон айтибди, деди ва «Эй, Пайғамбар! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ»ни қироат қилди. Лекин у зот Жаброил алайҳиссаломни ўз сувратида икки марта кўрганлар, деди».Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бошлиқ бир гуруҳ саҳобалар олдинги гапга зид гапни айтганлар. Уларнинг ижтиҳодлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таолони кўрганлар деган фикрга асосланган. Улар ўзларининг бу фикрларига «Исро» сурасидаги «Биз сенга кўрсатган рўёни фақат одамлар учун фитна қилдик, холос» деган оятни ҳам далил қиладилар.Аммо, тўғрисини айтганда, бу ояти карима ҳақида муфассирлар кўплаб таъвилларни келтирган бўлсалар ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ таолони кўрганлари ҳақидаги гапга унча рози бўлмаганлар. «Шарҳи китоби ал-Фиқҳил ал-Акбар» номли китобда Мулло Али Қори раҳматуллоҳи алайҳи:«Аҳли Сунна ва жамоанинг ижмоъи шулки, У зот таолони бу дунёда кўз билан кўриш ақлан жоиздир ва охиратдагиси нақлан ва самъан собит ва воқеъдир. Бу дунёда шаръан жоизлиги ҳақида ихтилоф қилдилар. Кўпчилик уни собит дедилар. Бошқалар инкор қилдилар. Сўнгра уни бу дунёда собит деганлар воқеъ бўлишини у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга Исро кечасида хос бўлган дедилар. Бу эса уламолар ва авлиёлар ўртасидаги хилофли масаладир.Тўғриси, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз Роббиларини қалблари билан кўрганлари, кўзлари билан эмас. Бу «Шарҳи ақоид» ва бошқа китобларда зикр қилинган», деган.(Мана шу қавл Абдуллоҳ ибн Аббос ва бошқаларнинг қавлидир). Бу масалада гап жуда кўп. Хулосаси шулки, ким Аллоҳ таолони бу дунёда кўзи билан кўрганини даъво қилса, у гапни бошқа маънога буришнинг иложи бўлмаса, унга таъзир берилади ва халқнинг ичида шарманда қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat