Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза бузилиши

23:17 / 09.06.2016 | sanjarbek | 1564

Ассалому алайкум! Рўза тутган одам жинсий аъзосидан жинсий алоқ қилмаса ҳам шилимшиқ суюқлик чиқса, тутган рўзаси бузиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар қусқи рўзадордан ғолиб келса, ёки эсидан чиқиб оғзини очиб юборса, ёки эҳтилом бўлса, назар солиб туриб маний чиқарса, томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса, қазо тутмайди. «Рўзадордан ғолиб келса» дегани беихтиёр қайт қилиб юборса деган маънони англатади. عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ  رضي الله عنه  قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم: ثَلَاثٌ لَا يُفْطِرْنَ الصَّائِمَ: الْحِجَامَةُ، وَالْقَيْءُ، وَالْاِحْتِلَامُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса рўзани очмайди: қон олдириш, қусиш ва эҳтилом бўлиш», дедилар». Имом Термизий ривоят қилган. Бошқа жинсдаги шахсга шаҳват назари билан қараб туриб, манийси тўкилган кишининг рўзаси очилмаслиги, бу ишда жинсий яқинликнинг сурати ҳам, маъноси ҳам йўқлиги учундир. Томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса рўза очилмаслиги эса бу нарсалардан сақланиб бўлмаслиги учундир. Агар ҳайвонга, ўликка ёки фарждан бошқа ерга жинсий яқинлик қилса ёхуд ўпса, ёки ушласа-ю маний нозил бўлса, қазо қилади, каффорат йўқ. Чунки бу ҳолатларда жунублик нуқсонли бўлади.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat