Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эҳсон ҳақида

04:32 / 15.06.2016 | Qurbonov Ulug`bek | 796

Ассалому алайкум! Ўтган яқинларга эҳсон қилинмоқчи бўлса маҳалладаги қўшниларни чақириб, уларни таомлантирган яхшироқми ёки ўша эҳсон сарф харажатларини бир камбағалга берган яхшироқми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эҳсон уч қисмга бўлинади: 1-пул ҳолатда фақир ва мискин бўлган кишиларга бериш. Бу энг афзали бўлиб, унда олувчини машаққатга қўймаслик ҳамда хоҳлаган жойига сарфлашни ихтиёри бор. Ҳамда бу сурат риё ва сумъадан, вақтни зое қилишдан йироқ бўлиб, шариатимиздаги “эҳсонни махфий қилиш” таълимотига ҳам мувофиқдир. 2-масаллиқ ҳолатида фақир мискинга етказиб бериш. Бунда ҳам юқоридаги фазилатлар бордир. 3-таом тайёрлаб, хонадонга чақириб, эҳсон қилишдир. Бунда хонадон аҳлига баракот бўлишининг умиди билан бирга, эҳсон қилувчи ва унга келувчиларнинг ҳолатларини эътиборга олиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat