Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абдушукур исми

11:29 / 29.11.2016 | AbdulMujiyb | 1013

Ассалому алайкум! Бир танишимнинг исми Абдушукур. Мен у болани Шукур ёки Шукрулло деб чақираман. Аллоҳнинг шукур деган сифати йўқ, шунга бу исм сенга тўғри эмас дейман. У йигит бошқаларга ўзини Шукур ёки Шукрулло деб таништирса бўладими ёки Абдушукур исмида ҳеч қандай кароҳият йўқми? Илтимос шу борада маслахат берсангиз? Жавобингиз учун олдиндан минг ташаккур!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг “Шакуур” сифати бор. Аллоҳ таоло “Фатир” сурасида : إِنَّهُ غَفُورٌ شَكُورٌ۝ 30. Албатта, У ўта мағфиратлидир, кўп савоб берувчидир. إِنَّ رَبَّنَا لَغَفُورٌ شَكُورٌ۝ 34. Улар: «Биздан маҳзунликни кетказган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта, Роббимиз ўта мағфиратлидир, кўп савоб берувчидир», – дедилар. деб марҳамат қилган. Шунинг учун Абдушукур эмас, Абдушшакур деса тўғри бўлади. Форсча қилиб Абдишакуур деса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat