Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза ҳақида

08:26 / 17.06.2016 | Nozimjon | 1147

Ассалому алайкум! Мен ўтган йили рамазон ойида операция (ВАРИКОЦЕЛА) бўлган эдим. 17 кун рўза тутолмадим. Тузалганимдан кейин бир кунига бир кун қилиб тутибман, шу тўғрими? Бир оз аввал бир кунига олтмиш кун деган савол-жавобни ўқиб иккиландим.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри қилгансиз.

ҚАЗО ВА КАФФОРАТ ВОЖИБ БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР

Ким қасддан(эсида бўла туриб) икки йўлдан бирига жинсий яқинлик қилса ёки унга яқинлик қилинса, рўзаси бузилади. Бунда манийнинг нозил бўлиши ёки бўлмаслигининг эътибори йўқ. Эркаклик олатининг бош қисми иккинчи тарафнинг олди ёки орқа йўлига кирса бўлди. Қасддан ғизо ёки даво бўладиган нарсани еса ёки ичса ҳам рўзаси бузилади. Албатта, мазкур еб-ичишлар Рамазон ойининг кундузида содир бўлса. Бу ҳолатларда қазосини тутади ва худди зиҳор қилувчи каби каффоратни адо қилади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه  ، قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم فَقَالَ: هَلَكْتُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «وَمَا أَهْلَكَكَ؟» قَالَ: وَقَعْتُ عَلَى امْرَأَتِي فِي رَمَضَانَ، قَالَ: «هَلْ تَجِدُ مَا تُعْتِقُ رَقَبَةً؟» قَالَ: لَا، قَالَ: «فَهَلْ تَسْتَطِيعُ أَنْ تَصُومَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ؟» قَالَ: لَا، قَالَ: «فَهَلْ تَجِدُ مَا تُطْعِمُ سِتِّينَ مِسْكِينًا؟» قَالَ: لَا، قَالَ: ثُمَّ جَلَسَ، فَأُتِيَ النَّبِيُّ  صلي الله عليه وسلم بِعَرَقٍ فِيهِ تَمْرٌ، فَقَالَ: «تَصَدَّقْ بِهَذَا»، قَالَ: أَفْقَرَ مِنَّا؟ فَمَا بَيْنَ لَابَتَيْهَا أَهْلُ بَيْتٍ أَحْوَجُ إِلَيْهِ مِنَّا. فَضَحِكَ النَّبِيُّ  صلي الله عليه وسلم حَتَّى بَدَتْ أَنْيَابُهُ، ثُمَّ قَالَ: «اذْهَبْ، فَأَطْعِمْهُ أَهْلَكَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ҳалок бўлдим, эй Аллоҳнинг Расули!» деди. «Сени нима ҳалок қилди?» дедилар. «Рамазонда хотинимнинг устига чиқдим», деди. «Қул озод қилишга нарса топа оласанми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Олтмиш мискинга таом беришга нарса топа оласанми?» дедилар. «Йўқ», деди. Сўнгра кутиб ўтирди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир занбил хурмо келтирилди. Ул зот (ҳалиги одамга): «Мана буни садақа қилиб юбор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, биздан кўра фақирроққами? Аллоҳга қасамки, у(Мадина)нинг икки четининг орасида биздан кўра муҳтожроқ аҳли байт йўқ», деди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра: «Бор! Уни аҳлинга таом қилиб бер», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Рўзасини бузган рўзадор каффорат бериши вожиблиги шу ҳадисдан олинган. Энг аввал каффорат қул озод қилиш бўлади. Каффорат бериш вожиб бўлган одам қул озод қилишга қодир бўлмаса, кетма-кет, орасини узмасдан икки ой рўза тутиши лозим. Бу эса Рамазон рўзасини тутиш даврида сабрсизлик қилгани сабабли, сабрли бўлишга тузукроқ одатланиб олиши учундир. Рамазонда қасддан рўзасини очиб юборган одам икки ой кетма-кет рўза тутишга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом беради. Ҳар бир мискинга бир мудд (1843 грамм) миқдорида таом беради. Бу эса ўз навбатида гуноҳкор кишининг гуноҳини ювишга имкон яратиб бериш билан бирга, мискинларга яхшилик қилиш йўли ҳамдир. Жумҳур уламолари: «Жинсий алоқада қатнашгани учун аёл киши ҳам каффорат беради», деганлар. Каффоратни адо қилиш Рамазон фарзини адо қилишни қасддан бузганда вожиб бўлади. Бошқасида вожиб бўлмайди. Агар Рамазоннинг қазосини ёки бошқа рўзаларни қасддан бузса ҳам, каффорат вожиб бўлмайди. Каффорат Рамазоннинг ҳурматини оёқости қилгани учун вожиб бўлади. Рамазон рўзаси фарзини адо қилишни ният қилиб тутган одам уни ўз ихтиёри ила мажбурлашсиз ва шаръий узрсиз қасддан очиб юборса, ҳам қазосини тутади, ҳам каффоратни адо этади. Бу нарса қуйидаги ҳолатларда юз беради. Рўзани бузадиган ва ҳам қазо тутишни, ҳам каффоратни вожиб қиладиган нарсалар: 1. Fизо ёки унинг маъносидаги нарсани шаръий узрсиз емоғи. Одатда озуқа сифатида тановул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, папирос, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ҳам ғизо маъносидаги нарсаларга киради. Ушбу ҳолатларда рўзасини очган одам ҳам қазосини тутади, ҳам қул озод қилиш ёки икки ой кетма-кет рўза тутиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш билан каффоратни адо қилади. 2. Бировнинг ғийбатини қилганидан, қон олдирганидан, шаҳват билан ушлаганидан ёки ўпганидан, қучоқлашиб ётганидан, мўйлабини мойлаганидан кейин «Рўзам очилиб кетди», деган ўй билан қасддан еб-ичиб юборса, ҳам қазо тутиб, ҳам каффорат адо қилади. (Фақиҳ «Рўзанг очилибди», деб фатво берса, бундан мустасно. Унда фақат қазо тутади. Каффорат вожиб бўлмайди.) 3. Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг тупугини лаззат учун ичига ютса, кесакхўр одам кесакни ютиб юборса, ҳам қазо тутиб, ҳам каффорат адо қилади. 4. Фарж шаҳватини тўла равишда қондирса ҳам. Унга нисбатан мойиллиги бўлган одам жинсининг олди ёки орқасига олатни киритиш кўзда тутилган. Агар маний тўкилиши бўлмаса ҳам. 5. Аёл киши кичик ёшдаги боланинг ёки мажнуннинг ўзига яқинлик қилишига имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

ҚАЗО ТУТИШ ЛОЗИМ БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР

Хато туфайли, мажбурланиш оқибатида, кечаси деб гумон қилиб еб-ичганда, қорнига ёки димоғига терисининг тешикларидан бошқа тарафдан дори етганда, майда тошни ютганда, оғзи тўлиб қусганда фақат қазосини тутади. Биров рўзани ният қилиб, уни очиш қасди бўлмай туриб, хато оқибатида оғзини очиб юборса, рўзасини қазо қилиб тутиши вожиб бўлади. Бошқа бир тарафнинг мажбурлаши ёки алдови сабабли оғзини очиб юборган рўзадорга ҳам қазосини тутиш вожиб бўлади. Бир одам «Ҳали саҳарликнинг вақти чиққани йўқ», деган гумон билан еб-ичишни давом эттира бориб қараса, вақт чиқиб кетганлиги аён бўлса, рўзанинг қазосини тутиб беради. Шунингдек, ифтор вақти бўлди, деган гумон билан оғзини очиб юборса-ю, кейин вақт кирмагани маълум бўлса ҳам қазосини тутади. Ҳанафий мазҳабида бу масалага доир барча далил ва ҳужжатлар батафсил ўрганиб чиқилганидан кейин қуйидаги нарсалар алоҳида зикр қилинган. Рўзани бузадиган ва фақат қазо тутишни вожиб қилиб, каффоратни вожиб қилмайдиган нарсалар: 1. Fизомас ва ғизо маъносида бўлмаган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таъби ейишга мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун, рўзадорнинг хом гуруч, пишмаган хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни ейиши. 2. Бирданига кўп тузни еб юборса ҳам рўзаси очилиб, унинг қазосини тутиб беради. 3. Пишмаган мевани еса ҳам. 4. Тишлари орасида қолган нўхатдан катта нарсани еса. 5. Данак, пахта, қоғоз, тери еса ҳам. 6. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юборса ҳам. 7. Ўз амали билан ичига тутун киргизса ҳам. 8. Орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан ичига сув ёки дори киритилса ҳам. 9. Қулоғига мой томизса ҳам. Сув томизса, очилмайди. 10. Аёл кишининг олд аъзосидан қатра томизилса ҳам рўзасини қазо қилиб тутиши лозим бўлади. Эркак кишининг олд аъзосидан қатра томизилганда бу гап йўқ. 11. Қасддан оғзи тўлиб қусса ҳам қазо тутади. Агар оғзи тўлмай ёки рўзалиги эсидан чиқиб, ёки беихтиёр қусган, ёхуд таом эмас, балғам қусган бўлса, рўзаси очилмайди. 12. Fизо (озуқа) ва дори-дармонни беморлик, сафар, мажбурлаш, хато, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар ила тановул қилса, қазосини тутиб беради. 13. Оғизни чайиш пайтида хато қилиб сув ичига кетиб қолса, рўзаси очилади ва қазо тутади. 14. Бошидаги ёки қорнидаги жароҳатга дори қўйганда ичига ёки димоғига кетиб қолса ҳам. 15. Биров ухлаб ётган одамнинг қорнига сув киритиб юборса ҳам. 16. Аёл киши хизматга ярамай қоламан деб таом еса ҳам. 17. Биров аввал эсида йўқ ҳолда таом еган ёки жинсий яқинлик қилган бўлса, рўзаси очилмайди. Аммо ҳукмни билмай, бўлар иш бўлди, деб кейин яна таом еса ёки жинсий яқинлик қилса, қазо рўза тутиб бериши лозим бўлади. 18. Биров кечаси рўза тутишни ният қилмади. Кундузи ният қилди. Кейин «Бу ниятим тўғри бўлмаса керак», деган шубҳа билан таом еса, рўзаси очилади ва қазо тутиши вожиб бўлади. 19. Биров «Ҳали тонг отмаган бўлса керак», деб еб-ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, тонг отиб бўлган экан. Рўзасининг қазосини тутади. 20. Биров «Қуёш ботган бўлса керак», деб еб-ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, қуёш ботмаган экан. Рўзасининг қазосини тутади. 21. Биров таом еб ёки жинсий яқинлик қилиб турганида тонг отиб қолди. Дарҳол қилаётган ишини тўхтатса, рўзаси тўғри бўлаверади. 22. Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондирса ҳам фақат қазо тутади. 23. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли манийси тўкилса, қазо тутади. 24. Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл ҳам қазо тутади. 25. Аёл киши фаржига мой ёки шунга ўхшаш нарсаларни томизса ҳам. 26. Рўзадор шахс орқасига сув ёки мой билан ҳўлланган бармоғини киритса ҳам. 27. Рўзадор шахс орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам. 28. Аёл киши ички фаржига сув ёки мой билан ҳўлланган бармоғини ёки пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам. 29. Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни очган бўлса, фақат қазо тутиш вожиб бўлади. Каффорат вожиб бўлмайди.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat