Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биз томонларда "қўл олиш" деган нарса бор

00:00 / 22.07.2009 | eski savollar | 852
Ассаламму алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Аллох :жж барчамиздан рози бўлиб, охиратда тахорат ўринларидан нур тараладиган бандалари қаторида қилсин. Ва хусусан сизни хам. Бу дунёда ҳам ўзи хидоятидан ажратмаган бандаларидан қилсин. Амин.Муҳтарам Шайх Хазратлари, сизга бир саволим бориди. Аллоҳ :жж имкон бергани қадар шу саволимга жавоб берсангиз дегандим: - Мен бир аёлни биламан. У онасидан қўл олган (маълумот учун аниқлик киритаман, Қашқадарё томонларда биридан кейин бошқасининг қўл олиши деган нарса бор). Яъни у бирор кишининг тоби қочиб қолса, товуқ ва яна (Аллох билгувчироқ) нималардир айтади. Айтилган нарсалар олингач, у боради ва супра (хамир қилаётганда ун унинг устига эланадиган теридан қилинган дастурхонсифат нарса) ёйилиб, ёғга ботирилган пахталар ёқилади, ўша ердаги ундан хамир тайёрланиб товуқ гўшти билан овқат қилинади. Ва таом хозирланади, тановул қилинади. Сўйилган товуқнинг қонлари беморнинг айрим жойларига (Аллох билгувчироқ) сурилади. Унинг доираси хам бўлиб уни чалади ва қамчиси билан бемор секин урилади (худди урди дейилиши учундек). Буни қанақадир момоларига оидлигини айтади. Ва унинг асосий беморлари ёш болалар бўлади. Масалан йиғлайдиган, ухламай чиқадиган, ва бошқ. Беморлар тузалиб кетади, шу сабабдан одамлар унга ихлос қиладилар.Мен холатни имкон қадар келтирдим ва баъзи жойларида тартиб бузилган ва баъзи нарсалари қолдириб кетилгандир. Бу нарса саволнинг аниқлигига путур еткизган бўлса иншааллоҳ жавоб сохибларидан узр сўрайман.Мен у аёлга динимиздаги бор нарсаларни, бу нарсалар ширк бўлиб қолмайдими деган маънода тушунтирдим. Аммо у бу нарса ўзининг қаттиқ касал бўлганлиги ва "қўл" олгандан сўнг яхши бўлиб кетганлигини айтди. Шунингдек, у Аллоҳ :жжга қаттиқ ишонади, доим ибодатда (баъзан сусткашлик қилар, аммо умумий холати шунақа) ва бу нарсаларни қилаётганда хам беморга Аллоҳ шифо берсин деб қилади ва товуқ, таом ва шунга ўхшаш нарсаларни хам Аллоҳ :жж йўлида деб қилади. (Хар холда бу ўзи айтган ва тан олган гаплар)Ман Аллох :жж берган илм қадар биламан, ортиғига чалкашликка дуч келиб бошлайман. Аллох Сиздан рози бўлсин, манга шу нарсага аниқлик киритиб берсангиз ва мен у кишини зора бу йўлнинг Аллох хузуридаги мартабасидан огоҳ этсам. Аллоҳ :жж ҳаммамизни ўз рахматига олган бўлсин. Амин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу ишларнинг барчаси бидъат ва хурофотдан бошқа нарса эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat