Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Етим ҳаққи

14:15 / 22.07.2018 | jobir muhammadiyev | 823
Ассалому алайкум! Устозлар, маҳалламизда 28 ёш келинчак оламдан ўтди, ортида эри ва 10 ёшли фарзанди бор экан домла жанозада хонадон соҳибларига "етим бор экан марака қилманглар, топганларингни болага беринглар" деди. Жамоатга эса "Кимда ким эҳсонига келса етимни ҳаққини еган бўлади" дедилар. Жамоатдан бир инсон "болани отаси бор, етим ҳисобланмайдию? Отаси ўлганда эди етим бўларди. Эҳсонини қилса бўлади" деди. Мен ўйландим у кишини гапида жон бордек, аммо шариатимизда ҳукм қандай? Ростданам онаси ўлиб отаси ҳаёт бўлса у етим ҳисобланмайдими? Эҳсон қилса борсак етим ҳаққини еган бўламизми? Жавоб учун раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аслида имомнинг гапи тўғри. Бу ерда асосий нарса ўлган аёлнинг маълум бир миқдорда мол-мулки бўлади. Масалан ўзи билан олиб келган кўрпача, гиламлар, идиш-товоқлар. Ўша нарсалар мерос ҳисобланади, унда эрнинг ҳам ҳаққи бўлади фарзандининг ҳам. Фарзандининг ҳаққи шариатга мувофиқ тарзда ажратилиб алоҳида қилинмагунча унинг мулкидан фойдаланиш ҳалол бўлмайди. Болани розиман деб берган ижозати ҳам ўтмайди. Чунки ёш боланинг ижозати эътиборга олинмайди. Инсон онаси ўлганда эмас, балки отаси вафот қилиши билан етим ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat