Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровеҳ намозидаги ҳолатлар

18:49 / 21.06.2016 | Бахтиёр | 2768

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир икки таровеҳ намозларида ёнимдаги намозхонлар сано, такбир, аттахиййат ва бошқаларни юқори овозда пичирлаб ўқишди. Бу ҳолат намозимга футур етказди. Ҳаттоки чалғитувчи пичирлашлар ҳар гал қиёмда “Роббана лакал хамд”ни қийналиб айтишимгача олиб келди. Бундай ҳолатлар масжид ва жамоат намози одоб-ахлоқ қоидалари зид эмасми?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сураси 134-оятида марҳамат қилади:

الَّذِينَ يُنفِقُونَ فِي السَّرَّاء وَالضَّرَّاء وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ۝

Улар енгилликда ҳам, қийинчиликда ҳам нафақа қиладиганлар, аччиғини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир.
Ушбу оятда Аллоҳга энг муқарраб бандаларнинг сифати баён қилинмоқда.
1-улар аччиқларини ичига ютадилар. Аччиқни ютиш учун албатта кимдир унинг аччиғини чиқарган бўлиши керак. инсон аччиғини чиқараётганлар тарафига эмас, балки аччиғини ютиб, Аллоҳни суюкли бандалари қаторига қўшилиш тарафига қараши керак. буни “хулқи ҳасан” дейилади.
2-улар аччиғини ичига ютиб қолмай бу ҳолатга тушишига сабаб бўлганларни кечириб ҳам юборадилар. Бу мақомни “хулқи карим” дейилади.
3-улар кечирибгина қолмай, уларга озор берганларга эҳсон ва яхшилик ҳам қилиб қўядилар. Бу “хулқи азим”дир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай мақомда эдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat