Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки сажда орасидаги салом

18:33 / 15.01.2018 | Firdaws | 2193

Ассалому алайкум! Намозда икки сажда орасида ўтиришда «Роббиғфирли» дeб айтиш кeрак экан. Лeкин китобларда бундай нарса йўқ. Қидириб кўрдим, лeкин тополмадим. Бундай сўз айтиш ҳанафий мазхабида бормикан дeб ўйланиб қолдим. Бунга ҳанафий мазхабида қандай қаралади? Жавобингиз учун раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳаби ҳам ҳар бир ҳукмни ҳадисдан олади. Нафл намозларида айтсангиз бўлади.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَعَافِنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Аллоҳуммағфирли, варҳамни ва аъфини ваҳдини варзуқни», дер эдилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм қил, офият бер, ҳидоят қил ва ризқлантир». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳуаълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat