Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бўйдоқлик ва уйланиш

00:00 / 24.07.2009 | eski savollar | 2916
Шайх ҳазратлари.Сизга саволларим бор эди. Ноо'рин савол бо'лса узр со'райман.1.Ёшим 21-да. Уйланмаганман. Исломдан яқинда хабар топдим. Зинонинг қаттиқ гуноҳ эканлигини биламан. Аммо мендан катта акамнинг ёши 25 да ва у ҳам ҳали бо'йдоқлиги сабабли уйланишга имконим ё'қ. Бу гуноҳдан сақланиш учун нима қилай. Устоз, ё'л корсатинг.2.Маъракаларда "тугунча"га қо'йиладиган пул шариатга зид эмасми? Пайг'амбаримиз :саw нинг "Кимки Аллоҳнинг юзини истаб о'рганиладиган илмни бирор бир дунёвий нарсага эришиш учун о'рганса қиёматда жаннатни ҳидини ҳам топмайди" (хатоси учун узр) деган ҳадисларини о'қиб шунга шубҳа қилиб қолдим.Устоз, Аллоҳ сиздан рози бо'лсин. Илмсизлигим учун узр со'райман, бизларни дуо қилишингизни со'раб қоламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳозир уйланиш имкони бўлмаса, рўза тутиб юринг. Аллоҳ ҳамма нарсани кўриб турганини унитманг.- Мазкур “пул”нинг ташвишини қилманг. Уни ҳадисда айтилган тарзда олганлар ўзи жавоб беради. Сиз бу ишни қилмасангиз бўлди.

Топ рейтинг www.uz Openstat