Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз бузиладими?

11:27 / 26.06.2016 | uz_muslim | 1087

Ассалому алайкум! Тишлар орасига кириб қолган нарсани ютиш намозни бузадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ейиш, ичиш. Чунки бу икки иш кўп амалга киради. Бунда қасддан еб-ичдими ёки унутибми – фарқи йўқ. Тишининг орасига кириб қолган таомни еса, таом нўхатдан кичик бўлса, намози бузилмайди, агар нўхат билан тенг ёки катта бўлса, бузилади. Агар тишининг орасига кириб қолган нўхатдан кичикроқ нарсани еса, рўзаси бузилмайди. Аммо ўша нарсани оғзидан чиқариб туриб, кейин еса, рўзаси бузилади. Чунки одатда доимо оғизнинг ичида, тишларнинг орасида озгина таом қолиши бор. Бундай оз нарса тупугининг ўрнида бўлади. Аммо нўхат донасидек ёки ундан катта бўлса, уни еб бўлмайди. Бир дона кунжутни чайнаб еса ҳам рўзаси очилмайди. Чунки уни чайнаганда майдаланиб, тишларига ёпишиб қолади ва қорнига ҳеч нарса етиб бормайди. Аммо ўша кунжутни бутунлайича ютиб юборса, рўзаси очилади. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat