Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоатни топиш

15:06 / 24.06.2016 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 991

Ассалому алайкум! Минг бор узр вақтингизларни олганим учун. 1). Бир нарсани озгина тушунмай турибмиз. Бир одам жамоатга қўшиламан деб келди, имом ва жамоат рукуъда, у одам такбир айтиб рукуъга бораётганда имом ва жамоат рукуъдан қайтди. Шу ҳолатда жамоатни ва ўша ракъатни топган ҳисобланадими?
2). Бир одам жамоатга қўшиламан деб келди, у одам такбир айтиб намозга киришаётганда имом ва жамоат рукуъдан қайтиб саждага кетди. Ушбу ҳолатда иқтидо қилган одам рукъ қиладими ёки жамоат билан саждага кетадими? Саволдаги хато ва камчиликлар учун узр сўрайман. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Одатда имом рукуъдан қайтиш билан биргаликда такбир ҳам айтиши суннат. Янги қўшилаётган одам, имом такбирни айтишидан аввал рукуъ даражасига энгаша олса, ўша ракъатни топган ҳисобланади. Тасбеҳ айтишга улгурмаса ҳам. Агар улгура олмаса, ўша ракъатни топган бўлмайди. 2). Саждага кетади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat