Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

жинсий алока ва закот хакида

00:00 / 28.07.2009 | eski savollar | 9956
Ассалому алайкум Шайх хазратлари бераетган саволимиз жавобсиз колмаетганидан миннатдормиз сиздан рахмат сизга яна савол билан мурожат киламиз сизга рухсатингиз билан.1. Мени отам икки инсонга карз берган эди 900 долларни ташкил этади орадан 6-ойдан куп вакт утди отам бу пулни кайтиб олишга ахли етмаяпти чунки уларни шароитлари бунга етмаеди шу пулни оиламиз хисобидан деб закот сифатида уткизиб юборса буладими.2. Мен уйланмаганман савол купол булса узр сурайман бошкачасига тушинтира олмадим никохсиз аел билан етиш гунох саналади агарда инсонни узидан келадиган суюкликни аелни ердамисиз чиказиб ташласа гунох саналмайдими телвизорда хар-хил ярим ялонгоч филимларни курсак укиятган номозимга путур етмаедими.Жавобингиз учун олдиндан рахмат айтамиз Шайх хазратлари Аллох рози булсин яна бир илтимос сизнинг мп3 марузаларингизни каердан кучириб олсак булади иложи булса курсатиб утсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қарзни закотдан деб кечиб, юбориб бўлмайди. Закотни бериб, сўнг қарзингни бер, деб сўраб олиш мумкин.- Сиз айтган ишни қилишга уламолар рухсат бермаган. Бу одат жинсий заифликка олиб келади.- Телевизорда сиз айтган саҳналарни кўрмаслик керак. - Мазкур маърузаларни кўчириб олишга эгалари рухсат беришмаган. Уларни сотиб олиш керак. ўша маҳсулотни чиқараётган биродарларингиз асбоб – ускана сотиб олишган, фирма –тузишган, солиқ тўлашади, маърузаларни ёзиб олишган, уларни кўпайтириш ҳам ъарф харажат талаб қилади. Рухсат олишдаги текширувга ҳам, дақиқасига қараб пул тўлашади. Буларнинг ҳаммасининг ўрнини қоплаш керак бўлади. Шунинг учун, кўчириб олишга рухсат беришмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat