Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шиа-сунний низолари

00:00 / 04.08.2009 | eski savollar | 921
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Мен ислом тарихига қизиқаман. Қуйидаги саволларинга жавоб беришингизни илтимос қиламан:1. Шиа-сунний низолари ҳозир ҳам давом этмоқдами?2. Сунний эркак шиа аёлга уйланиши мумкинми?Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳозирда бу низоларни бартараф қилиш учун ҳаракатлар бўлиб турибди. Бир неча илмий анжуманлар бўлиб ўтди. Амалий уринишлар ҳам бўлиб турибди. Эронда “Исломий мазҳабларни яқинлаштириш академияси” ишлаб турибди. Ҳар йили анжманлар ўтказади. Афсуски, баъзи иғвогарларнинг фитнаси туфайли баъзида нохушликлар ҳам бўлиб турибди. Аммо яхшилик тарафга ўзгариш кўп.

Топ рейтинг www.uz Openstat