Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-она ҳаққи

10:37 / 07.12.2016 | Xalilullox | 983

Ассалому алайкум! Тан олиш кeракки, жамиятимизда ваҳшилик кўпайиб бормоқда. Бугунги кунда ота-оналар фарзандларини бутунлай «болалар уйи»га ташлаб кeтмоқда. Ҳолбуки фарзандлари ҳали балоғатга тўлмаган бўлади. Бир йил олдин интeрнeтда ва бошқа ахборотларда она ўз боласини ахлат қутисига ташлаб кeтгани ҳақида ёзилганди. Чақалоқнинг ахлат ичида ётганлигининг расмлари ҳам тарқалганди. Бу дахшат эмасми? Бундан ташқари туғриқхоналарда оналар ўз болаларини ими-жимида ўлдириш учун докторларга пора бeраётганлиги ҳақида тeлвидиния орқали кўрган эдик. Ўша докторлар олган поралари эвазига чақалоқларни музлатиб ўлдиришган экан. Бу дахшат эмасми? Савол: 1-Ота-она ўз фарзандини қастдан ташлаб кeтса ҳам унда ҳаққи қоладими? 2-Ёки фарзандини ҳайвонларча ахлатга ташлаб кeтса ҳам ҳаққи қоладими? 3-Фарзандини ўлдиришга ҳаракат қилсачи?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ишлар Ислом келмасдан аввал, жоҳилят даврида қилинар эди. Афсуски ҳозирги кунимизга келиб, Исломдан йироқлашган жамиятларда, ҳатто бизнинг юртларда ҳам кенг тарқалиб бўлди. Албатта бу кишилар динидан узоқлашиб, охиратини унутганлардир. Бир жиҳатдан илм аҳлини ҳам уларнинг ишларидан насибалари бор. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади : لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُواْ مِن بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ذَلِكَ بِمَا عَصَوا وَّكَانُواْ يَعْتَدُونَ۝ 78. Бану Исроилдан куфр келтирганлари Довуд ва Ийсо ибн Марям тилларида лаънатландилар. Бу осийлик қилганлари ва ҳаддан ошганлари учундир. Бану Исроил узоқ тарихи давомида доимо ўзларига ҳидоят учун юборилган пайғамбарларга исён қилгани, уларга қарши чиқиб келгани аввал ўтган оятларда ва уларнинг тафсирида айтиб ўтилди. Энди эса ўша пайғамбарлардан икки буюги – Довуд ва Ийсо алайҳиссаломлар мисол тариқасида зикр қилинмоқдалар. Икковлари ҳам Бану Исроилни исёни ва тажовузкорлиги учун лаънатлаган эдилар. Аслида ҳидоятга бошлаш учун Аллоҳ томонидан раҳмат бўлиб келган пайғамбар бўлар-бўлмас ишга бир қавмни лаънатлайвермайди. Жуда ҳам ўтиб кетганидан, чидаб бўлмайдиган ҳолга етганлигидангина қилиши мумкин бу ишни. Шунинг ўзи ҳам Бану Исроилнинг ким эканини кўрсатиб турибди. Шу билан бирга, Бану Исроилнинг бошқа айблари ҳам бор эди: كَانُواْ لاَ يَتَنَاهَوْنَ عَن مُّنكَرٍ فَعَلُوهُ لَبِئْسَ مَا كَانُواْ يَفْعَلُونَ۝ 79. Улар ўзлари қилган ёмон ишдан бир-бирларини қайтармас эдилар. Қасамки, қилаётган ишлари қандай ҳам ёмон! Яҳудийларнинг пайғамбарларга исёнлари ва тажовузкорликларининг сабаби ҳам улар ёмонликни қабул қилаверадиган бўлиб қолганликларидадир. Яъни уларда бир-бирини ёмон ишдан қайтариш одати йўққа чиқиб қолган эди. Бундай жамият дунёдаги энг расво жамиятга айланади. Ҳар бир жамиятда ёмон одамлар ҳам, ёмонлик ҳам бўлади. Аммо яхши жамият ўз ичида ёмонлик тарқашига йўл қўймайди. Ёмонларнинг йўлини тўсади. Қўлини боғлайди. Бундай қилмаган жамият эса бориб-бориб ҳалокатга учрайди. Бану Исроил худди шундай бўлган. Бу ҳақиқат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам тасдиқланган. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бану Исроил маъсиятлар қилганида, уламолари уларни қайтардилар, аммо улар қайтмадилар. Сўнгра улар мажлисларда бирга ўтираверишди, бирга еб-ичаверишди. Аллоҳ уларни бир-бирларига қўшиб юборди ва Довуд ҳамда Ийсо ибн Марям тилида лаънатлади (Бу эса исён қилганлари ва тажовузкор бўлганлари учун бўлди), – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнбошлаган ҳолда эдилар, туриб ўтирдилар ва: – Менинг нафсим қудрат қўлида бўлган Аллоҳга қасамки, то уларни ҳақ ила яхшилиб ўраб олгунингизча», – дедилар. Имом Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бану Исроилни нуқсонга учратган биринчи нарса – улардан бир киши бошқасини учратганда «Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқ, қилмишингни ташла, бу сенга ҳалол эмас», – дер эди-ю, кейин эртасига кўришса, бирга ўтириб, бирга еб-ичиб кетаверар эди. Мана шундай қилганларидан сўнг Аллоҳ таоло уларни бир-бирларига қўшиб юборди, – дедилар ва «Бану Исроилдан куфр келтирганлари Довуд ва Ийсо ибн Марям тилларида лаънатландилар» оятини ўқидилар. Сўнгра: – Йўқ! Аллоҳга қасамки, албатта, яхшиликка буюрасизлар ва албатта, ёмонликдан қайтарасизлар, албатта, золимнинг қўлидан оласизлар, уни ҳақ учун халқа каби ўраб оласизлар! – дедилар». Имом Муслим Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир ёмон ишни кўрса, қўли билан ўзгартирсин. Агар унга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин. Агар унга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан. Аммо буниси иймоннинг заифидир», – деганлар. Яъни мусулмон одам ёмонликни иложи борича ўзгартиришга ҳаракат қилмоғи керак. Қўли ва тили билан ўзгартиришга имкон топмаса, қалби билан инкор қилиш лозим. Бу эса иймони заифлигининг аломатидир. Агар қалби билан ҳам инкор қилмаса, иймони қолмаган бўлади. Ёмонларнинг ёмонлигига индамай қараб туравериш уларга шерик бўлиш билан баробар. Шунинг учун Аллоҳ таоло ёмонлик кенг тарқалган жамиятни жазолаганда ҳаммасини қўшиб жазолайди. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Адий ибн Умайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ўз ораларида ёмонликни кўриб туриб, уни инкор қилишга қодир бўлиб туриб, инкор қилмай юрмагунларича Аллоҳ ознинг амалига кўпчиликни азобламайди. Агар шундай қилсалар, Аллоҳ хосни ҳам, омни ҳам қўшиб азоблайди», – деганлар. Бугунги мусулмонларнинг ушбу қоидани эсдан чиқариб қўйганлари бошларига тушаётган мусибатларга сабаб бўлаётган бўлса, ажаб эмас. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Бу ҳолатда онанинг туққанлиги ҳаққи қолади холос. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat