Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёмон бахс

03:55 / 04.07.2016 | Muslim_muslimat | 2635

Ассалому алайкум! Бир куни бир танишим, (у мусулмон бўлса ҳам, ибодат қилмайди, рўза ҳам тутмайди) «Худо борлигига ишонаман, аммо нима учун у адолатсиз: дунёдаги урушлар, болаларнинг ўлиб кетиши, умуман бундай ёмонликларни юборади? Нега энди бегуноҳ инсонларга ёрдам бермайди? Ирқчиликка қараб тураверади? Нега ҳамма тенг эмас?» каби ножуя гаплар билан мени хафа қилди. Мен эса, нима деб жавоб беришни, қандай қилиб, Ислом арконини химоя қилишни билмай қолдим. Бунга менинг илмим камлик қилди. Айтинг, уни қандай қилиб бу йўлдан қайтарсам бўлади? Қандай қилиб, уни Ислом яхшилик дини эканлигига ишонтирсам бўлади? Мени ишонтир, саволларимга жавоб бер дея, яна устунлик килмокда. Мен ўйланиб қолдим… Илмдан ёрдам беринг, далил кўрсатинг. Аллоҳ рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Ясин”сурасида марҳамат қилади : أَوَلَمْ يَرَ الْإِنسَانُ أَنَّا خَلَقْنَاهُ مِن نُّطْفَةٍ فَإِذَا هُوَ خَصِيمٌ مُّبِينٌ۝ 77. Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмайдими?! Энди эса у баногоҳ, очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди! Ушбу ояти карима ва ундан сўнг келадиган оятлар ўлгандан кейин тирилтиришни инкор қиладиган ҳар бир инсонга хитобдир. Аммо бу оятларнинг тушишига сабаб бўлган киши мушрикларнинг каттаси Убай ибн Халаф эди. Мужоҳид, Икрима, Урва ибн Зубайр, Суддий ва Қатодадан қилинган ривоятда: «Убай ибн Халаф (Аллоҳнинг лаънати бўлсин унга) қўлида чириган суякни тутиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва хокини ҳавога пуфлаб, учириб туриб: – Эй Муҳаммад, Аллоҳ мана шуни тирилтиради, деб гумон қиласанми?! – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Ҳа, Аллоҳ сени ўлдиради, кейин қайта тирилтиради, сўнгра эса дўзахга киритади, – дедилар. Шундан кейин «Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмайдими?!» деб бошланувчи оятлар нозил бўлди», – дейилган. Ҳа, инсон ўз аслини билганида кофир бўлмас эди. Ўлгандан кейин қайта тирилишни инкор қила олмас эди. «Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмайдими?!» Инсон ўзининг бир томчи жирканч сувдан яратилганини билмайдими?! Ўзини ким деб ўйлайди?! Бунчалик ҳовлиқади?! Бунчалик осмондан келади?! «Энди эса у баногоҳ, очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди!» «Аллоҳ чириган суякни қандай қилиб қайта тирилтиради?» деб, истеҳзо билан савол беради?! وَضَرَبَ لَنَا مَثَلًا وَنَسِيَ خَلْقَهُ قَالَ مَنْ يُحْيِي الْعِظَامَ وَهِيَ رَمِيمٌ۝ 78. У Бизга мисол келтирди ва ўзининг яратилишини унутди. «Суякларни ким тирилтирур? Ҳолбуки, улар титилиб кетган-ку?!» – деди. Ҳаддидан ошган, ўзидан кетган бу хусуматчи инсон қўлига чириган суякларни олиб: «…Бизга мисол келтирди...» Мисол келтиришга келтирди-ю, аммо «...ўзининг яратилишини унутди». (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat