Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кадр куни укиладиган намоз хакида

12:01 / 06.07.2016 | Nuriya | 22419
Ассалому алайкум! ЛАЙЛАТУЛ КАДР КЕЧАСИ !!! &нбсп; Кадр кечаси намози 4 ракат булиб: &нбсп; 1 ракатида фотиха сурасидан кейин 3 марта КАДР сураси укилади. 2 ракатда фотиха сурасидан кейин 3 марта ихлос сураси укилади. 3 ва 4 ракат хам шу шаклда укилади. &нбсп; Намоздан сунг бир марта ташрик такбири яъни &лт;АЛЛОХУ АКБАР,АЛЛОХУ АКБАР, ЛА ИЛАХА ИЛЛАЛОХУ ВАЛЛОХУ АКБАР.АЛЛОХУ АКБАР ВА ЛИЛЛАХИЛ ХАМД &гт; деб айтилиб сунг 100 марта КАДР сураси ва 100 марта ИНШИРОК сураси ва 100 марта КАДР дуоси укилади. &нбсп; Аллохим узи бу намозимизни кабул килсин. &нбсп; ТАШРИК такбири: аллоху акбар,аллоху акбар,ла илаха иллаллоху валлоху акбар.аллоху акбар ва лиллахил хамд. &нбсп; КАДР сураси: инна анзалнаху фий лайлатил кадри,ва ма адрока ма лайлатул кодр.лайлатул кодри хойрум мин алфи шахр.таназалул малааикату ва руху фийха би изни робби хим мин кулли амр.саломин хия матлаил ажр. &нбсп; ИНШИРОХ сураси: алам нашрох лака содрок.ва вазоъна ъанка визрок.аллазий анкозо зохрок ва рофаъв лака зикрок.фа инна маъал усри юсрон инна маъал усри юсро.фа иза фарогта Фансоб ва ила роббика фаргоб. &нбсп; КАДР дуоси: аллохумма иннака афуввун кариймун тухиббул афва фаъфу анний. Ушбу намозни менга исломий группалардан юборишган эди жуда купчилигимиз худди шундай килиб намоз укидик лекин кейинрок кадр кечасига багишлаб алохида намоз укиш мумкунмас деб айтиб колишди 100 тадан сура укишлик хам булмиди хисобламаслик керак экан Энди биз гунох килдикми канчалик тугри бу гаплар кадр куни укиладиган намоз жуда куп группаларга таркалиб кетди хамма укиб хам булди энди нима килишим из керак илтимос батафсил тушунтириб берилар бу каби намозлар укишлик мумкунмасми Аллох рози булсин олдиндан рахмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Шариатда бирор амални фарз, вожиб, суннат ёки мустаҳаб эканлигини билдириш ҳуқуқи Аллоҳ ва Унинг расулига тегишлидир. Ҳадис ва оятларда келмаган амалларнинг ҳукмини баён қилиш мужтаҳидларнинг ишларидир.

مُعَاذٍ  رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم حِينَ بَعَثَهُ إِلَى الْيَمَنِ فَقَالَ  كَيْفَ تَصْنَعُ إِنْ عُرِضَ لَكَ قَضَاءٌ؟  قَالَ أَقْضِي بِمَا فِي كِتَابِ اللهِ، قَالَ  فَإِنْ لَمْ يَكُنْ فِي كِتَابِ اللهِ، قَالَ فَبِسُنَّةِ رَسُولِ اللهِ صلي الله عليه وسلم، قَالَ فَإِنْ لَمْ يَكُنْ فِي سُنَّةِ رَسُولِ اللهِ صلي الله عليه وسلم، قَالَ أَجْتَهِدُ رَأْيِي وَلَا آلُو، قَالَ فَضَرَبَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم صَدْرِي ثُمَّ قَالَ الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي وَفَّقَ رَسُولَ رَسُولِ اللهِ  صلي الله عليه وسلم لِمَا يُرْضِي رَسُولَ اللهِ  صلي الله عليه وسلم. رَوَاهُ أَحْمَدُ

Муъоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Яманга юбораётиб:
«У ерда сенга бир масала ориз бўлса, қандай қилиб ҳукм чиқарасан?» дедилар.
«Аллоҳнинг Китоби ила ҳукм чиқараман», дедим.
«Аллоҳнинг Китобида бўлмаса-чи?» дедилар.
«Аллоҳнинг Расули суннати ила», дедим.
«Аллоҳнинг Расули суннатида ҳам бўлмаса-чи?» дедилар.
«Фикрим билан ижтиҳод қиламан, сусткашлик қилмайман», дедим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўксимга урдилар ва:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вакилини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин», дедилар».
Аҳмад ривоят қилган.
Деярли барча ҳадис китобларида келтирилган ушбу машҳур воқеа асрлар давомида фақиҳларимизни янгидан-янги илмий чўққиларга, изланишларга чорлаши билан бирга, Қуръони Карим оятлари, бошқа ҳадислар билан бир қаторда, фиқҳ илмига ҳужжат ва далил ҳам бўлиб келмоқда.("Кифоя" китобидан).
Манбааси келтирилмаган шу каби гаплардан эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat